09:56 / 04.08.2021
3 067

ДТМ «Х вариант» чиқиб кетгани бўйича хабарларга жавоб қайтарди


Фото:«Omma.uz»
ДТМ ижтимоий тармоқларда имтиҳон саволлари тарқалаётгани бўйича хабарларга изоҳ берди.
Унга кўра мазкур саволлар марказ базасида мавжуд эмас.

«Телеграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда «Х вариант» дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмаслигини ва Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Шу ўринда Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишларини сўрайди»,—дейилади ДТМ баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ «Х вариант» чиқиб кетгани бўйича хабарларга жавоб қайтарди