17:00 / 11.08.2021
1 631

Қонликўлда фермер хўжалигидан қарийб 600 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди


Қонликўл тумани давлат солиқ инспекциясининг, жорий йилнинг 25-май, 14-июнь ва 13-июль кунги қарорларига асосан, қарздор фермер хўжалигидан жами 580 млн. 296,7 минг сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қонликўл тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб, фермер хўжалигига қарор талабларини ихтиёрий бажариш учун муддат берилган. Лекин ушбу муддат оралиғида талаблар бажарилмаганлиги сабабли, барча банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилган ва 16-июнь куни фермер хўжалигига тегишли бўлган, қўввати 250 кВА электр энергиясини етказиб берувчи 1 дона трансформатор пункти ва 1 дона трактори хатловга олинган.

Шундан сўнг, кўп вақт ўтмай, қарздор фермер хўжалиги раиси томонидан мазкур 580 млн. 296,7 минг сўм қарздорлик тўлиқ ва нақд кўринишида тўланди, ижро ҳужжати эса, Ўзбекистон Респуликаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонликўлда фермер хўжалигидан қарийб 600 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди