18:48 / 17.08.2021
2 088

Расмий муносабат: "Видеода акс этган ҳолат МИБ ходимлари билан боғлиқ эмас"

Расмий муносабат: "Видеода акс этган ҳолат МИБ ходимлари билан боғлиқ эмас"
2021 йил 17 август куни блогер Отабек Машраповнинг каналида “Қибрайдан мурожаат” мавзусида видеолавҳа ҳамда унинг изоҳи сифатида У.Хакимованинг мурожаати жойлаштирилган.

Ушбу лавҳа тагидаги У.Хакимованинг мурожаатида “Бу бизни уйга киритмасдан, хўжайинимни қайнонамни синглиси уриб, уйдан ҳайдаб чиқаришди. Илтимос бизни ўз уйимизга киришимизга ёрдам беринг, илтимос. Ҳозирги кунда онамни уйларидамиз, Қибрай тумани, Ҳайдаробод маҳалласи, Дўрмон кўчаси, 1/1-уйдан У.Хакимова бўламан. Уй қайнонам номида, қайнонам билан қайнотам ажрашганида уйни болалар учун берганлар. Ҳозир биз ҳам ўша уйда пропискада турамиз. Илтимос ёрдам беринг! Вилоят судига, шаҳар судига ва Олий судга мурожаат қилдик. Суд қарори бўйича уйга киритилсин дейилган. Қарор чиқарган, МИБ суд қарори ижросини таъминламаяпти.

Холаларимиз қонунлар бир тийин, кимни олиб келсанг ҳам кирмайсан, деб жанжал ва тўполон билан ҳайдашди. Илтимос ёрдам беринг! (мурожаат ўзгаришсиз кўчирилди)”.

Мурожаатнинг давоми. “Холамиз ўша МИБ хўжайини билан олди бердиси бор экан. Улар ҳеч нарса қилмаяпти. Майли Сиз ҳам ҳеч нарса қилолмасангиз керак?! Майли бекорга дардимни достон қилиб, вақтингизни олибман.

Узр мени кирмаган жойим қолмади, лекин анави МИБ каттакони нима қилса ҳам босиб кевоти. Бизни пулимиз йўқ. Уларни пули бор, узр вақтингизни олган бўлсам (матн ўзгаришсиз кўчирилди.)” Шундан сўнг, блогер О.Машрапов “Қибрай туман МИБ нима учун суд қарорининг ижросини таъминламаяпти. Бунинг қандай сабаби бўлиши мумкин? Ёки кимдир ўзига ўт қўйишини, жиноят содир бўлишини кутишмоқдами? Афсус, қани энди ҳамма ўз вазифасини бажарса?!” деб изоҳ қолдирган.

Мазкур видеолавҳа ва унинг изоҳи сифатида берилган мурожаат МИБ Қибрай туман бўлими иш юритувидаги мавжуд ҳужжатлар асосида ўрганилганида, қуйидагилар аниқланди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 08.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Хакимова Муқаддас Азимовна (онаси) дан ундирувчи Хакимов Абдуманноп Махамаджанович (ўғли) фойдасига Қибрай тумани, Тузел қ.ф.й., Ибрат МФЙ, Ифтихор кўчаси, 9–уй жойга унинг турмуш ўртоғи Хакимова Умида Нажмитдин қизи ва уларнинг вояга етмаган фарзанди Хакимов Мустафо Абдуманноповичларни фойдаланиш ҳуқуқи билан яшаш учун киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБ Қибрай туман бўлими иш юритувига 03.11.2020 йил куни келиб тушиб, шу куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-86-моддаларига асосан ижро ишини қўзғатилиб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, 22.02.2021 йил куни Қибрай тумани, Тузел қфй, Ибрат МФЙ, Ифтихор кўчаси 9-уй-жойга ундирувчи А.Хакимов, унинг турмуш ўртоғи У.Хакимова ва уларнинг бир нафар вояга етмаган 24.06.2020 йил туғилган фарзанди М.Хакимов билан биргаликда ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга ижро ҳаракатларида қатнашиш учун таклиф қилинган 2 нафар холислар, “Ибрат” МФЙ раиси М.Мирсолихова, туман ИИБ ҲООБ профилактика инспектори Х.Каримовлар чиқишиб, қарздор М.Хакимованинг шу уйда яшовчи синглиси Н.Содикова ва қизи С.Якубовалар иштирокида ундирувчилар А.Хакимова ва У.Хакимовалар ҳамда бир нафар вояга етмаган фарзанди фойдаланиш ҳуқуқи билан яшаш учун киритиб кўйилган ва бу ҳақида ундирувчилар А.Хакимов ва унинг турмуш ўртоғи У.Хакимовалардан тегишли тилхат олинган.

Мазкур ижро иши 22.02.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Мурожаатдаги видеолавҳа қачон олинганлиги номаълум бўлиб, ушбу видеолавҳадаги жанжал вақтида МИБ Қибрай туман бўлими ҳодимлари иштирок этмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расмий муносабат: "Видеода акс этган ҳолат МИБ ходимлари билан боғлиқ эмас"