10:20 / 28.08.2021
2 867

Қашқадарёда 17 ёшли қиз отасини ўлдиргани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди

Қашқадарёда 17 ёшли қиз отасини ўлдиргани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда «Ғузорда 17 ёшли қиз ўз отасини ўлдириб қўйгани айтилмоқда» номли хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 18 август куни соат 07:00 ларда Ғузор тумани, Пастқовчин қишлоғида яшовчи марҳум Х.Ш. яшаш уйи дарвозахонасида вафот этган ҳолда топилган.

Аниқланишича, марҳум Х.Ш. спиртли ичимликка ружу қўйиб, вояга етмаган қизи Қ.О.нинг ошхонада ишлаб топган пулини олиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган, шунинг оқибатида ота ва қиз ўртасида юзага келган жанжал туфайли Қ.О. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида отасининг бош қисмига ёғоч бўлаги билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган, Х.Ш. қизини ҳақорат қилишда давом этавергач, Қ.О. отасини маст ҳолда уйдан чиқиб кетмаслиги учун унинг қўл-оёғини сим билан боғлаб, яшаш уйидан чиқиб кетган.

Сўнгра шу куни соат 19:30 ларда уйига қайтиб келиб, отасининг қўл-оёғини ечиб, шу жойнинг ўзига кўрпа-тўшак ва ёстиқ тайёрлаб уни ётқизиб, уйда қолишдан қўрққанлиги сабабли дугонаси Р.Д.нинг уйида тунаб қолган.

Эртаси куни соат 05:00 ларда уйига келганида отасининг вафот этганлигини кўриб, қўшниларига хабар берган.

Ҳолат юзасидан Ғузор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 17 ёшли қиз отасини ўлдиргани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди