Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги яна бир муҳим эълонини маълум қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги яна бир муҳим эълонини маълум қилди
Мазкур эълон касб-ҳунар мактабларининг 1—2-босқич ҳамда техникум, коллеж ва академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчиларига тааллуқли.

"Касб-ҳунар мактабларининг 1—2-босқич ҳамда техникум, коллеж ва академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари диққатига!

Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда 2021/2022-ўқув йили 6 сентябрдан бошлаб анъанавий таълим шаклида бошланади.

Таълим муассасаларида янги ўқув йилининг илк дарс машғулотлари — «Мустақиллик дарслари» белгиланган методик тавсияларга мувофиқ «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ташкил этилади.

Эслатма ўрнида, коллеж ва техникумларга 2021/2022-ўқув йили учун онлайн ҳужжат топшириш 10 сентябрга қадар давом этади" дейилади эълонда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар