15:33 / 17.09.2021
2 244

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистон бўйича янги форматдаги учрашув ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистон бўйича янги форматдаги учрашув ўтказишни таклиф қилди
ШҲТнинг навбатдаги саммити йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Хусусан, Ўзбекистон раҳбари ШҲТ - Афғонистон шаклида олий даражадаги янги учрашувларни доимий ўтказишни таклиф қилди. Шавкат Мирзиёев бундай учрашувнинг биринчисига Тошкент мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.

«Афғонистоннинг янги раҳбарияти билан муҳим алоқаларни тиклаш орқали алоқаларимизни давом эттириш керак. Шу билан бирга минтақада экстремизмнинг эҳтимолий ўсишига йўл қўймаслик лозим. Инсон, шу жумладан, аёллар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳам муҳим масала», деди Президент Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларни ҳам билдириб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистон бўйича янги форматдаги учрашув ўтказишни таклиф қилди