23:53 / 27.09.2021
2 006

Самарқандда аёл уй олиш учун 6 ёшли ўғлини 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди

Самарқандда аёл уй олиш учун 6 ёшли ўғлини 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ўз ўғлини бефарзанд оилага сотишга уринган аёл жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 нафар фарзандли аёл 6 ёшли ўғлини 8—10 йилдан бери фарзанд кўрмаган оилага 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди ҳамда кодекснинг 57-моддасини қўлланилиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Аёлнинг фарзандлари эса меҳрибонлик уйига топширилган.

Аёлнинг сўзларига кўра, у ўгай онасиникида яшаган. Уй олиб, ҳеч бўлмаса, икки боласи билан яхши яшайман, бошқа оилага берган боласини соғинганда бориб кўриб тураман, деган ниятда шу ишга қўл урган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда аёл уй олиш учун 6 ёшли ўғлини 6 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди