date
views 2 630

«Муштум» қайтмоқда: уюшма раиси маълумот берди

«Муштум» қайтмоқда: уюшма раиси маълумот берди
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан «Ўзбекистон матбуоти» журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Тақдимотда яна бир жадид-ёзувчи Абдулла Қодирий асос солган, ҳажв ва сатира йўналишидаги энг машҳур журнал «Муштум» ҳам қайта тикланмоқда. Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровга кўра, «Муштум» журналининг тикланган илк нашри босилиш арафасида турибди.

Юзлаб танқидий мақолалар, фелетонлар жамиятни турли иллатлардан тозалашда «Муштум»нинг асосий қуроли ҳисобланган. Ҳалол ва ошкора танқид жамият ва одамлар учун ҳақиқий малҳам бўлишига эришиш журналнинг бош мезонидир. Журналнинг саҳифаларида муҳим воқеаларга бағишланган фелетон, памфлет, ҳажвия ва бошқа қизиқарли танқидий материаллар ёритилади.

Журналнинг қайси маблағлар ҳисобидан қайта тикланаётгани ҳақида ҳозирча маълумотлар очиқланмаган. Уюшма раисига кўра, «Муштум» журналининг тақдимотида бунга ойдинлик киритилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Муштум» қайтмоқда: уюшма раиси маълумот берди