Республика бўйлаб 2021 йилнинг октябр ойи ҳолатига кўра, 5 мингдан зиёд якка тартибдаги ташувчи рўйхатга олинди. Бу ҳақда давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд вилоятида ЯТТ сифатида такси хизмати кўрсатаётганлар 807 нафарни ташкил этади ва бу республикадаги энг юқори кўрсаткич.
Шунингдек, Сурхондарёда 678 нафар якка тартибдаги ташувчи рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 504 нафарни ташкил этмоқда. Энг кам ташувчи рўйхатга олинган ҳудуд – Наманган вилояти, 78 та.
Расмий хабарга кўра, ЯТТ сифатида такси хизмати кўрсатаётганларга жами 2,2 млрд сўм қатъий белгиланган солиқ ва 3,9 млрд сўм ижтимоий солиқ ҳисобланган.
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳайдовчидан ташқари тўртта ўриндиқли енгил автотранспортда такси хизмати кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолият турлари рўйхатига киритилганди. Ушбу норма 2022 йил сўнгига қадар эксперимент тариқасида амалга оширилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин