11:00 / 19.10.2021
1 719

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархи 8,5 фоизга қимматлашди

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархи 8,5 фоизга қимматлашди
Фото: Давлат статистика қўмитаси
Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён 8,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, сентябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари август ойига нисбатан ўртача 1,5 фоизга қимматлашган.

Қайд этилишича, шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари сентябрь ойида йил бошидан буён ўртача 8,5 фоизга қимматлашган.
Аввалроқ, ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши маълум бўлганди.

2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналишлари (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархи 8,5 фоизга қимматлашди