«Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- 2022 йил 1 июлдан бошлаб суғуртанинг барча турларини электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади;
- 2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
- 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;
- 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.
Шунингдек, жисмоний шахсларнинг узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси шартномаси бўйича йўналтирилган маблағлари ҳамда уларга тўланган суғурта тўлови солиққа тортилмаслиги белгиланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди