Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида 2021/2022-ўқув йилининг биринчи чораги ўз якунига етаётгани сабаб кузги таътил вақтлари белгиланди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.
Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Ўзбекистонда умумтаълим мактабларидаги учта (кузги, қишки ва баҳорги) таътилнинг ўрнига битта узайтирилган таътилни жорий қилиб, ўқув йили тақвимини ўзгартириш таклиф қилинганди. Таклифга кўра, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг куз-қиш мавсуми даврида ўқув машғулотларига қатнашидаги қатор ноқулайликларни ўқув йилининг бошланиши, тугаши ҳамда таътил кунларининг муддатини ўзгартириш ва дарс машғулотлари давомийлигини қисқартириш орқали сезиларли даражада бартараф этиш мумкин. 2021/2022-ўқув йили мактабларда 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланган. Ўқувчи қизларнинг мактабга рўмол ўраб келишига рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи