Фото: Михаил Климентьев/ТАСС
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан яна бир бор табриклади ва унинг давлат раҳбари сифатидаги хизматларини юқори баҳолашини билдирди.
«Сизни сайловлардаги ишончли ғалаба билан табриклайман. Президент сифатидаги илк қадамларингиздан бошлаб сиз билан кўп бора гаплашганмиз. Олдимизда турган ишлар катта ва жуда қийин, лекин бизда ҳаммаси амалга ошмоқда», – дея Путиннинг сўзларини келтирмоқда ТАСС ахборот агентлиги.
«Ишонч билан олдинга интилмоқдасиз, мамлакатни «кўтармоқдасиз», натижалар бор. Инсонлар буни кўрмоқда ва ҳис қилмоқда», – дея қўшимча қилган Путин.
Шунингдек, у Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги фуқароларнинг имкониятлари ва фаровонлигини оширишига ишонишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Москвада бўлиб турибди.
Ташриф давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 80,1 фоиз овозини олиб, ғолиб бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди