00:05 / 25.11.2021
2 056

«Келгуси йилда 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади» — Шавкат Мирзиёев

«Келгуси йилда 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади» — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Унда давлат раҳбари келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган ер аҳолига бўлиб берилишини маълум қилди.

«Яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.
Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.

Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида. Бунда:
  • келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади;
  • 70 минг гектар ер фойдаланишга қайтарилади;
  • аҳолининг ўзида 500 минг гектар атрофида томорқа ерлари мавжуд. Ушбу ерлардан қўшимча 10 миллион тонна маҳсулот олиш, 1,5 миллион аҳолини банд қилиш ва 800 миллион долларлик экспорт қилиш учун шароит яратилади», — деди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Келгуси йилда 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади» — Шавкат Мирзиёев