07:00 / 03.12.2021
2 522

Энди техпаспорт ва суғурта полиси ёнида бўлмагани учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади

Энди техпаспорт ва суғурта полиси ёнида бўлмагани учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади
ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров 2 декабр куни ўтказилган матбуот анжуманида йўл-транспорт соҳасидаги айрим тартибларга киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди, дея хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчи ёнида техник паспорт ва суғурта полиси мавжуд бўлмаса жавобгарликка тортилмайди. Фақат унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжат — биометрик паспорт ёки ID карта бўлиши талаб этилади. Ушбу янги тартиб жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш бўйича президент фармонида белгиланган.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар –техник паспорт ва суғурта полиси ёнида бўлмагани учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинди. Бунда ҳайдовчи ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати – биометрик паспорти ёки ID картаси мавжуд бўлса етарли”, деди Бозоров.

Маълум қилинишича, фармон асосида транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартибини бузганлик учун жариманинг энг кўп миқдори 735 минг сўмдан 490 минг сўмга камайтирилди.

Шу билан бирга, тезлик ошириб юборилганда радарда қайд этилган тезликдан 5 км/соат айириб жазо қўллаш тартиби жорий этилади.

Бу нима дегани? Олдинги тартибда транспорт воситасини бошқарганда тезлик белгиланган меъёрдан 5 км/соат юқори бўлса, шу чегириларди. Янги тартиб бўйича эса қайд этилган тезликдан 5 км/соат айириб ташланади. Бу 5 км/соат тезлик белгиланган жойда 93 юрса, ҳайдовчи олдинги тартиб бўйича катта жаримага тортиларди. Ҳозирги кунда 5 км/соат айириб ташлаши ҳисобига бу 88 км/соат бўлади ва бунда жарима камроқ бўлади”, деди бошқарма вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди техпаспорт ва суғурта полиси ёнида бўлмагани учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади