Ижтимоий тармоқларда Қўйлиқдаги деҳқон бозори ва улгуржи бозор яқинидаги автомобиль йўлини одамлар «жонли девор» ҳосил қилиб тўсишга уринаётгани акс этган видеоёзувлар тарқалди.
Фото: Видеодан кадр
Қўйлиқ деҳқон бозори ва улгуржи савдо бозори бузилишидан норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари маъмурий қамоққа олинди. Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати Kun.uz’га бу маълумотни тасдиқлади.
9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Қўйлиқ бозори кўчишидан норози тадбиркорлар катта йўлни тўсиб қўйгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Лавҳада бир гуруҳ кишилар деҳқон бозори ёнидаги кўчани тўсгани акс этган. Видеога олаётган шахснинг изоҳига кўра, одамлар Қўйлиқ бозори йўл кенгайтирилиши ва йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан бузилишга тушгани ва бозор ҳудудига кириш ёпиб қўйилганидан норозилик билдириб, йўлни тўсишга чиққан.
Шундан сўнг, вазият ички ишлар ходимлари аралашуви билан бартараф этилган ва йўлни тўсган фуқаролардан бир қанчаси қамоққа олинган.
Kun.uz маълумот олиш учун Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига мурожаат қилди. Сўровга жавобан маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан беш нафар фуқаро МЖТКнинг 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 201-моддасида (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Қонунда 195-моддага биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
201-модда билан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жаримага тортилишлари ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олинишлари мумкин.
Тошкент шаҳри ва вилоятларга озиқ-овқат етказиб берувчи Қўйлиқ деҳқон бозори ва унинг ёнидаги улгуржи савдо бозорининг бошқа ҳудудга кўчирилиши ҳақидаги қарор ва ҳаракатлар сўнгги кунларда муҳокамалар марказига айланди. Қарор эълон қилинган 7 декабрь куни Kun.uz мухбири бозор ҳудудида бўлиб, бу ерда савдо қиладиган тадбиркорларнинг фикрлари билан қизиқди.
Бозорда чакана ва улгуржи савдо билан шуғулланадиган сотувчи ва тадбиркорлар ўз норозиликларини билдириб, бозорнинг кўчиши кўпчиликнинг ишсиз қолиши, нархлар ошиши каби салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигини айтишди. Бошқа жойга кўчиш мижозларнинг камайиши ва савдо сусайишига сабаб бўлишини таъкидлашди.
Улар Тошкент шаҳридан 6,5 км узоқликда жойлашган янги савдо мажмуаси – Food city’га кўчишлари мумкинлиги ҳақида хабар топишган ва у ердаги шароит билан танишишган. Аммо янги бозордаги ижара нархлари ва шароит тадбиркорларни қониқтирмаган.
Айни кунларда Қўйлиқ бозоридаги барча тадбиркорлардан савдо фаолиятини жорий йилнинг 31 декабрига қадар тугаллаб, 2022 йилнинг 1 январидан Food city савдо мажмуасида давом эттириш ҳақида огоҳлантириш хатига имзо қўйдирилмоқда.
Kun.uz маълумотига кўра, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган Food city савдо мажмуаси декабрь ойининг 20 санасига қадар очилиши режалаштириляпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди