Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида икки хил об-ҳаво кузатилмоқда, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри. Қайд этилишича, вилоятнинг Китоб туманидаги қишлоқни қалин қор қоплаган бўлса, Ғузор туманидаги қишлоқда эса бодом қийғос гуллаган.
Китоб тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, туманнинг Аспидухтар қишлоғида Янги йил куни — 2021 йилнинг 31 декабрида ёғган қор ҳалигача эримаган.
Фото: Китоб тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
«Туман марказидан 60 километр узоқликдаги Аспидухтар қишлоғида қорнинг қалинлиги 80 сантиметрга етган. Шунингдек, туманнинг Деновбола ва Шут қишлоқларида ҳам қор ёққан», — дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Оқилов.
«Дарё»нинг қўшимча қилишича, айни кунда вилоятнинг Ғузор туманидаги Афғонбоғ қишлоғида эса бодом қийғос гуллаган.
Фото: Камил Фахрутдинов
Фото: Камил Фахрутдинов
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Ҳалимовнинг «Дарё»га билдиришича, туманнинг Кўл, Ғелон қишлоқларида ҳам қалин қор ёққан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади