Бухоро вилоятида ўтказилган тўйларнинг бирида меҳмонлар учун ёзилган дастурхон хлорланган сувли идишдаги балиқлар билан безатилган. Бу ҳақда Telegram’даги «Экологуз» канали хабар берди.
Маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида жойлашган «Ҳавас» тўйхонасида 21 январь куни ўтказилган никоҳ тўйида меҳмонлар учун ёзилган дастурхонларда газак учун қўйилган гўшт маҳсулотлари орасида ичимлик ичиладиган идишларга икки донадан тирик аквариум балиқлари солиб қўйилган.
«Тўйхонада 30 та стол, унда ҳар бир газак идишига икки донадан балиқ солинган бўлиб, жами 180 дона балиқнинг уволига қолдик. Балиқчалар солинган идишларга ичимлик суви солинган эди. Табиийки, ичимлик суви хлорланган бўлади. Балиқлар эса бу сувда яшай олмайди ва ўлади. Кеча айрим столлардаги балиқчалар ўлиб бўлган эди», — дейилади хабарда.
«Икки соатлик тўй учун 180 та декоратив балиқчаларни қийнаб, ўлимига сабаб бўлиш, тўй эгасининг обрўсини ошириб, ёшларни бахтли қиладими? Аксинча, эндигина оила қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими?», — дея таъкидланади хабарда.
Хабарда Бухоро шаҳар Экология бошқармаси, Экопартия вилоят бўлими, ички ишлардан тўй соҳиби ва тўйхона эгасини жаримага тортиб, жазо қўллаш сўралган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда