Ички ишлар органига мурожаат қилган эркакнинг ўзига нисбатан жиноят иши очилди

1 дақиқа ўқиш1.9K
Ички ишлар органига мурожаат қилган эркакнинг ўзига нисбатан жиноят иши очилди
Наманган вилоятида эр хотинини қўрқитиб қўйиш учун уйида ёлғон ўғирлик уюштирди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти маълум қилди.

Наманган вилоятининг Наманган тумани Қўрғонча-2 кўчасида яшовчи 34 ёшли Т.Х. ички ишлар органларининг «102» қисқа рақамига мурожаат қилган. У жорий йилнинг 13 февралга ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги ётоқ дивани остида сақлаётган 6 млн. сўм пулни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов давомида, ушбу жиноятни ҳеч ким содир этмаганлиги, аксинча, уни хонадон эгаси Т.Х. режа асосида қасддан ўзи уюштирганлиги, бунга сабаб қилиб, бирга яшовчи турмуш ўртоғи унинг рухсатисиз пулларини олиб қўяётганлиги учун уни қўрқитиб қўймоқчи бўлиб ИИБга ёлғон хабар берганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» бандидан 237-моддаси 1-қисми (ёлғон хабар бериш)га қайта малакаланиб, шу кунинг ўзидаёқ Т.Х. гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?