Фарғона вилоятининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида 7 февраль куни қиморбозлик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти ИИБ, вилоят ДХХ, Миллий гвардия ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Фарғона шаҳар Саноат кўчасида жойлашган уйнинг иккинчи қаватида Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро бешта таниши билан қимор ва таваккалчиликка асосланган лотто ўйинини ташкил қилгани аниқланган. Улар 42 нафар фуқарони жалб қилиб, қимор ўйинлари ўтказиб келган. Улардан жами 12 миллион 247 минг сўм ва 17 хил буюм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу куни тадбирлар давомида Марғилон шаҳри «Ўрдатаги» маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги овқатланиш биносининг иккинчи қаватида шу шаҳарда яшовчи фуқаро 3 нафар таниши билан лотто қимор ўйинини ташкил қилгани аниқланган. Улар 49 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда, қимор ўтказиб келаётганда тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)нинг тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди