20:39 / 25.02.2022
1 558

Бир нечта тунги клубларни бошқарган «Иси» лақабли шахс қамалди

Бир нечта тунги клубларни бошқарган «Иси» лақабли шахс қамалди
Видеодан лавҳа
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларини жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳридаги жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Навбатдаги уюшган жиноий гуруҳ етакчиси 1989 йилда туғилган «Иси» лақабли П.М муқаддам Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жавобгарликка тортилган бўлиб, у Самарқанд шаҳридаги бир нечта тунги клубларни бошқариб, атрофига спортнинг самбо, муайтай турлари билан мунтазам шуғулланиб келган йигитларни жиноий тўдага бирлаштиради.

Бу орқали улар турли зўравонлик, фирибгарлик ҳамда товламачилик жиноятларини содир этиб келишади. Жумладан, 2021 йилнинг 2 июл куни жабрланувчи фуқаро ўзининг автомобилида Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконига борган вақтда «Иси» маст ҳолатда унинг автомобилини олиб қочмоқчи бўлади, аммо автомобил эгасининг қўлига тушиб қолади. Аламини олиш ниятида жиноий шерикларини чақириб, жабрланувчига тан жароҳати етказади.

Шунингдек, у озиқ-овқат дўконига жиноий шериклари билан кириб, дўкон сотувчиларини сабабсиз ҳақорат қилиб, уларга тан жароҳати етказиш йўли билан қўрқитиб, дўконни ағдар-тўнтар қилади ва қимматбаҳо маҳсулотларни очиқдан-очиқ олиб чиқиб кетади.

Жиноий ҳаракатларини давом этирган ҳолда енгил табиатли қизлар орқали айрим тадбиркорларга туҳматлар уюштириб, 5000 АҚШ долларгача пул беришини талаб қилиб келади.

Қолаверса, унга тегишли бўлган тунги клубларнинг барчаси электр тармоғига ноқонуний улангани, акциз маркасиз спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиб келганлиги маълум бўлган.

Олиб борилган тинтув жараёнида «Иси»га қарашли тунги клуб ишчисидан 1000 сўмлик купюра пулга ўралган гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ҳужжатлаштирилган. Ҳолат юзасидан «Иси» ва унинг жиноий шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Судланувчи П.М қатор жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Унинг жиноий шерикларидан бир нафари 5 йил муддатга қамалди, қолган уч нафарига нисбатан турли жазо чоралари қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир нечта тунги клубларни бошқарган «Иси» лақабли шахс қамалди