16:16 / 26.02.2022
798

Тошкентда фуқароларни 455 млн сўмга чув туширган шахс 10 йилга қамалди

Тошкентда фуқароларни 455 млн сўмга чув туширган шахс 10 йилга қамалди
Тошкентда танишларидан гўшт маҳсулотларини қўлга киритиб, унинг пулини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган шахсга ҳукм ўқилди, деб хабар беради Олий суд матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, муқаддам беш марта судланган шахс қорамолларни сўйдирилган ҳолда сотиб, унинг эгасига ваъда қилган пулларни бермасдан, алдаб юрган. Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти давомида 25 миллион сўмлик олма ва лимонни пулини бермасдан келган, бир танишига эса автомобиль сотиб олиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллар олган.

«Рекламадан кўриб, 1Хбет ўйинига кириб қолдим. Ўйнаб-ўйнаб, 40 минг доллардан ортиқ пул ютқазиб қўйдим. Қимор ўйини 10 йилдан бери ўйнайман, жуда кўп пул ютқизганман. Пулларимни қайтариб оламан деган мақсадда қайта-қайта ўйнайверганман», — дейди айбланувчи.

Мазкур шахс умумий ҳисобда фуқароларнинг 455 миллион сўм миқдордаги пулларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Айбланувчи жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 227- (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фуқароларни 455 млн сўмга чув туширган шахс 10 йилга қамалди