
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари ва ҳамкор ташкилотлар билан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Янгиқўрғон туманида 9 ёшли бола онасига қайтарилди.
Маълум қилинишича, Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича туманларво судининг 2021 йил 7 декабрдаги ижро варақасига асосан М.У.га 2013 йилда туғилган қизи К. П.ни жавобгар У.З.дан олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлган.
Бўлим томонидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, иш бўйича қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш мажбурий эканлиги тушунатирилган. Бироқ, огоҳлантиришга қарамай қарздор ихтиёрий муддатда фарзандини беришдан бош тортди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фарзанд онаси тарбиясига топширилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар