Хориждан кўчмас мулк сотиб олиш истагида бўлган россияликлар энди асосан БАА, Туркия ва Ўзбекистонни танлашади, деб ҳисоблайди «РИА Недвижимост’» сўровномасида иштирок этган мутахассислар.
Жорий қилинган халқаро санкциялар туфайли хорижда кўчмас мулк сотиб олмоқчи бўлган россияликлар эндиликда ўз эътиборларини янги бозорларга қаратишларига тўғри келади.
Бу кунгача Буюк Британия, Испания, Кипр, Греция, Болгария ва Черногория давлатлари россиялик харидорлар орасида энг талабгирлари эди.
Мазкур рўйхатга яқин кунларда Ўзбекистон ҳам қўшилади, деб қатъий таъкидлайди Ника Estate компанияси эгаси Виктор Садигов.
Бу бизнес ривожлантириш ва яшаш шароитлари нуқтаи назаридан жуда қизиқ бозордир. Сармоядорларнинг маълум қисми ўз пулларини Тошкент лойиҳаларига ҳозирданоқ киритишни бошламоқда, — дейди у.
Бироқ талаб бўйича етакчи ўринда Дубай шаҳри турибди, дея тасдиқлайди мутахассислар. Бозор ақл бовар қилмас кўрсаткичларни кўрсатмоқда, январь ойининг ўзидаёқ Дубайдаги олди-сотди битимлар сони ўсиши 80 фоиздан зиёд натижани кўрсатган.
Бундан ташқари, дирҳам курси бозордаги доллар ва евро билан юзага келган вазият каби жиддий ўзгаришни намойиш қилмади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Кунига 10 минг қадам юрган оила 14та электромобилдан бирини қўлга киритади!
Қизларни кетига урган йигит 5 суткага қамалди
Тунги барни реклама қилиш учун қизларни кетига урган йигитга қандай чора кўрилди?
Тошкентда она томонидан калтакланган 4 ёшли қизча вафот этди
Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Транспорт вазирлиги автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилишини инкор этди