17:53 / 14.03.2022
1 638

Метро бекати олдида содир бўлган жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Метро бекати олдида содир бўлган жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар «Абдулла Қодирий» метро бекати олдида фуқаролар ўртасида жанжал юзага келгани акс этган видео тарқалганди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот маркази изоҳ бериб, «Абдулла Қодирий» метро бекати олдида жойлашган дўконлардан биридаги сотувчи 1999 йилда туғилган З.Н. собиқ сотувчиси 1999 йилда туғилган М.Ф. билан кийим масаласида ўзаро гап талашиб қолишгани, уларнинг можаросига М.Ф.нинг онаси — 1980 йилда туғилган М.Ф. ва З.Н.нинг синглиси 2003 йилда туғилган З.Д. аралашгани, натижада бу можаро жанжалга айланиб кетганини билдирганди.

Тергов департаменининг қўшимча қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

«Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳар бир иштирокчининг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Метро бекати олдида содир бўлган жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилди