date
views 2 153

Ғузор туманида ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди

Ғузор туманида ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида тарқалган хабарга Бош прокурор матбуот котиби аниқлик киритди.

Айтилишича, Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшаган, 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида 13 апрель куни ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғузор туманида ёшлар етакчиси ўзини осиб қўйди