17:24 / 28.05.2022
1 116

Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкалчаси топилди

Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкалчаси топилди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан топилган будда тасвири туширилган терракота ҳайкали Термиз давлат музей-қўриқхонасига топширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарё воҳаси, хусусан, Термиз шаҳри милодий I—III асрларда буддизм маркази сифатида танилган. Хитой тарихий манбалари ҳам бунга гувоҳлик беради. Эски Термиз ҳудудидаги буддавийлик ибодатхоналари ва ундан топилган будда ҳайкаллари бунга исбот бўла олади.

Сурхондарё вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси маълумотига кўра, худди шундай будда тасвири туширилган терракота ҳайкали вилоятнинг Сариосиё туманидан ҳам топилган. Ушбу терракота ҳайкалида будданинг ўтирган ҳолати тасвирланган.

Туманнинг «Шаҳриобод» маҳалласи «Ҳурватан» қишлоғида яшовчи фуқаро томонидан топилган ҳайкалча Термиз давлат музей-қўриқхонасига топширилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сурхондарёда будда тасвири туширилган терракота ҳайкалчаси топилди