«Артист» лойиҳасининг иштирокчиси Ҳожиакбар Рўзметов Муниса Ризаевага уйланмоқчи эканини билдирди
1 дақиқа ўқиш5.4K

Хонанда Алишер Рўзметовнинг ўғли Ҳожиакбар Рўзметов «Артист» лойиҳасида иштирок этиши давомида ўз истеъдодини намоён қилиб, кўплаб мухлислар орттирмоқда. У Zo‘r TV телеканали бошловчиси Маъруфхўжага берган интервьюсида шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди.
Тўйининг қачон ва кимга совчи қўймоқчилиги ҳақидаги саволга дастлаб Ҳожиакбар Рўзметов унинг танловига ота-онаси қарши эканини, қизнинг кимлиги сир бўлиб қолишини, чунки бу шахсий ҳаёт эканини таъкидлади. Аммо бошловчининг қистови билан қуйидагича жавоб берди:
«Тўғрисини айтсам, уйдагиларим қаршилик билдиряпти, лекин бу нарсани ўзим жуда ҳам хоҳлайман. Чунки у одамни яхши кўраман. У шоу-бизнес вакили — Муниса Ризаева. Уйдагилар бироз қарши, лекин уларни кўндириб, совчиларни юбораман», — дейди ёш хонанда.
Аввалроқ Муниса Ризаева «Артист» лойиҳаси иштирокчилари Ҳожиакбар ва Элёрни «юлдузлик касали»га чалинганликда айблаб, уларга танбеҳ берган эди.

- #Ҳожиакбар Рўзметов
- #Муниса Ризаева
- #Артист лойиҳаси
- #Шахсий ҳаёт
- #Зўр TV
- #Тўй саволи
- #Алишер Рўзметов
- #Мунса Ризоева
- #Шахсий Ҳайот
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0
…