23:33 / 28.08.2022
4 388

Дилфуза Исмоилова арабистонлик шайхнинг севгисини рад этгани ҳамда ўғилларининг бизнеслари ҳақида гапирди

Дилфуза Исмоилова арабистонлик шайхнинг севгисини рад этгани ҳамда ўғилларининг бизнеслари ҳақида гапирди
Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова «Shok.uz» YouTube каналига берган интервьюсида лўлиларни яхши кўриши, улар тўйда айтилган нархдан ўн баравар кўп бериши, ўғилларининг қандай бизнес билан шуғулланиши, арабистонлик шайхдан совчи келгани, у бир нечта жамадонда тилла ва кийимларни совға қилиб юборгани, хонанда эса уни инсонларга тарқатиб юборгани, нима сабабдан актрисалик қилмаётгани, дугонаси унга машина совға қиляпман деб ҳазиллашгани, 27 ёшидан машина ҳайдагани, машинафуруш бўлгани, «Ипподром»да нарса тарқатгани ҳақида гапирди.

Хонанда интервью аввалида Фарғонадаги тўйда оёғини синдириб олгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Дилфуза Исмоилова лўлиларни яхши кўриши, улар тўйда айтилган нархдан ўн баравар кўп бериши ҳақида

«Лўлиларнинг буюртмаси билан тўйларига бораман. Мен уларни роса ҳурмат қиламан, уларни яхши кўраман, меҳмондўст бўлишади. Буюртма қилишади, улар мард. Қанча беришини айтмайман, лекин ўзимизнинг инсонлардан ўн баравар кўп тўлашади. Жуда ҳам мард бўлишади, улар мени яхши кўришади, мен ҳам уларни яхши кўраман», — дейди хонанда.

Катта ўғли ҳовли қуриб сотиши, кичкина ўғлининг сув заводи борлиги тўғрисида

«Катта ўғлим ҳовли қуриб сотади. Кичкина ўғлим Сарварнинг сув заводи бор. Қўли қўлига тегмай ишлайди, сув бешта фильтрдан ўтади. Сув ҳам ернинг тагидан олинади, ҳалол қилиб ишлаб чиқарилади. Менинг ҳам беш хил сув заводим бор», — дейди актриса.

Фото: «Yandeks.ru»
Дилфуза Исмоиловага арабистонлик шайхдан совчи келгани, у бир нечта жамадонда тилла ва кийимларни совға қилиб юборгани, хонанда эса уни инсонларга тарқатиб юборгани ҳақида

«Ҳақиқатан совчи келган, уйланмаган, ҳозир Арабистонда. Умра сафарига боришимдан олдин уларнинг элчихонасида суҳбатлашиб ўтирганмиз, шунда ёқтириб қолган. Ҳақиқатан совчилар қўйиб, оламан деб жамадон-жамадон совға жўнатган. Ҳаммасини тарқатиб юборганман, зўр нарсалар эди, керак эмас, тегмайман деганман, уларни тилини, инглиз тилини билмайман, ёнидаги таржимонлари билан гаплашганман, рус тилида гапирса, тушуниб жавоб қайтарганман. Совғаларини тарқатиб юбориб савоб олганман, лекин битта нарсасини ҳам тақмаганман ҳам, киймаганман ҳам. Шунақа одатим бор, энди уят бўлса керак, учта болали, еттита неварали бўлиб турмуш ўртоқ чиқибди деб тегиб кетмайман-ку. Бу масалада ўзимни ҳурмат қиламан», — дейди актриса.

Дилфуза Исмоилова нима сабабдан фильмларда рол ижро этмаяпти?

«Зўр актрисалигимни биламан, мендек актриса йўқлигини ҳам биламан. Мен текинга рол ўйнайдиган актриса эмасман. Катта пул сўрайман, уни беришмайди, аксинча, улар сиздан пул сўрашади. Шунинг учун ўзимни хор қилгим келмайди, чунки шу йўналишда ўқиб ишлаганман. Менинг ҳам фарзандларим, тирикчилигим бор. Кўп таклифлар бўлади, яқинда ҳам бир таклиф тушган эди, нархини айтгандим, бўлди, жавобини эртага айтаман’ деб йўқолиб қолишади. Ҳеч қачон текинга рол ўйнамайман», — дейди Дилфуза Исмоилова.

Фото: «Yandeks.ru»
Хонанданинг дугонаси унга машина совға қиляпман деб ҳазиллашгани ва фарзандлари Equinox совға қилгани, машинафуруш бўлгани, «Ипподром»да нарса тарқатгани ҳақида

«Дугонам ҳазиллашибди, боргандим, ҳазил қилгандик деб айтди. Зўр одатим бор, номери йўқ эди, чангларини суртиб, шунақа қилиб ҳазиллашиб ўтирганимизнинг видеосини ижтимоий тармоққа қўйдим. У машина совға бўлмаган. Кўп маротаба машина совға қилишган, яқинда фарзандларим Equinox машинасини олиб беришди. Мен йигирма етти ёки йигирма саккиз ёшимдан машина ҳайдаганман, машина олиб сотиб бизнес қилганман.

Машина бозорига йигирматалаб машина олиб бориб сотганман. Қилмаган ишим қолмаган, «Ипподром»да кожа кийимларни сотганман. Ўзим сотмас эдим, тарқатар эдим. Соат, рўмоллар, кўп нарсалар эди, ўзим туриб сотмаганман. Машина олиб сотганимни ҳамма билади
», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилфуза Исмоилова арабистонлик шайхнинг севгисини рад этгани ҳамда ўғилларининг бизнеслари ҳақида гапирди