Шок хабар: Севинч Исмоилова қозоғистонлик хонанда Алишер Байниязовга турмушга чиқяптими? (видео)

Шок хабар: Севинч Исмоилова қозоғистонлик хонанда Алишер Байниязовга турмушга чиқяптими? (видео)

Ширин овози билан мухлислар меҳрини қозонган хонанда Севинч Исмоилова ижтимоий тармоқлардаги янги сурат ва видеолари билан кузатувчилар эътиборини тортди. Айниқса, унинг “Бахт жимликни яхши кўради” деган изоҳи турли тахминларга сабаб бўлди.

Хонанданинг оқ либосда тушган сурати мухлислар орасида қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим кузатувчилар бу тасвирларни унинг шахсий ҳаётидаги муҳим янгилик билан боғлаётган бўлса, бошқалар Севинч Исмоилова турмуш қуришга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Муҳокамаларда қозоғистонлик машҳур хонанда Алишер Байниязовнинг ҳам номи тилга олинмоқда. Сўнгги пайтларда икки санъаткорнинг ижтимоий тармоқларда биргаликда кўринаётгани уларнинг муносабатларига нисбатан қизиқишни янада оширган.

Шу боис мухлислар орасида Севинч Исмоилова ва Алишер Байниязов оила қурмоқчими, деган савол пайдо бўлган.Бироқ ҳозирча хонанданинг ўзи бу тахминларга аниқлик киритмаган ва турмуш қуриши ҳақида расман маълумот бермаган.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Севинч Исмоилованинг навбатдаги изоҳи ёки расмий баёноти эса бу саволларга ойдинлик киритиши мумкин.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар