22:50 / 01.01.2023
11 442

Янги йилда қандай либослар урф бўлади?

Янги йилда қандай либослар урф бўлади?
Мода жамиятнинг ажралмас қисмидир. Замонавий ва чиройли кийимлар инсоннинг руҳий ҳолатини ҳам ўзида акс эттиради. Моданинг кетидан қувиш, замонавий, чиройли ва қиммат кийимларни кийиш айб эмас, балки ўзини қулай ва эркин ҳис қилишга интилишдир.

Мода йилдан-йилга ўзгариб бориши табиий ҳол. Хўш, 2023 йилда мода оламида қандай янгиликлар кутилмоқда? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

2023 йилда қандай рангдаги кийимлар модада бўлади?
2023 йил баҳор ва ёз ойлари учун ёрқин замонавий ранг - бу Pantone ранг институти таъкидлаганидек, лавлаги-бинафшаранг. 2023 йилнинг асосий ранги эса Viva Magenta- кармин қизил бўлиши айтилган.

Пантоне институти 2023 йилнинг асосий рангини эълон қилди
© Pantone


2023 йилнинг қишида нима урфга киради?
Қишда узун ва кенг турадиган пар куртка (пуховик), классик пальто ва дублёнка трендда. Образ тўқилган аксессуарлар билан тўлдирилса, янада мақсадга мувофиқ бўлади: балаклава, узун қўлқоплар ва пайпоқлар. Стилистларнинг фикрича, пуховиклар учун энг машҳур ранглар - қора, оқ, оч жигарранг ва зайтун рангидаги яшил. Замонавий қиёфани кенг жинси шимлар, катта ўлчамли тўқилган свитер ва момиқ шарф билан тўлдириш мумкин.

Катта ўлчамли кўрпа-тўғри кўйлаги
© mark.moda

Шунингдек, классик ва кэжуал услубдаги пальтолар 2023 йилнинг қишига мос келади. Пальтоларнинг леопард, гул, зебра принти билан бўлиши айни муддао. Спорт услубидаги пальтолар билан кроссовкалар ва уггилар мукаммал образ яратади.

Классик пальто
© Fashioninsider.ru

Қишнинг қайноқ трендлари тўқилган ёки трикотаж аксессуарлардир. Уларнинг энг замонавийлари - балаклава шапка, катта ҳажмли шарф, узун қўлқоплар ва пайпоқлар.

Трикотаж шарфлар
© unsplash.com/Kelly Sikkema


2023 йилнинг баҳорида нима урфда бўлади?
Чарм (кожа) образи, чарм кўйлаклар ва костюмлар, қизил рангдаги кўйлаклар, калта буюмларнинг (жемперлар, шортилар, топлар) кенг кийимлар билан биргаликда мослаштирилиши трендда бўлиши айтилмоқда.

Чармнинг трендда бўлиши бир неча мавсумдан буён сақланиб қолмоқда. 2023 йилнинг баҳорига чарм тренч ёки пальто танлаш тавсия қилинмоқда. Ушбу образни ихчам сумка, шарф билан бойитиш мумкин.

Тери хандақ
© livemaster.ru

Шунингдек, қизил рангдаги либослар келгуси баҳорнинг тренди бўлиши кутилмоқда.

Қизил кўйлак
© Pinterest.com


2023 йилнинг ёзида нималар модада бўлади?
Ёзда ассиметрик этакли енгил, шаффоф либослар, ёрқин трикотаж костюмлар, шаффоф матолардан тикилган нарсалар трендда.

Юпқа трикотаж - ёзги гардероб учун ажойиб мато. Ёз учун ёрқин нарсаларни танлаш лозим: юбкалар ва принтли шортилар, сарафанлар, топ ва юбкалар.

Босма билан ёзги сарафан
© Pinterest.com

Шунингдек, стилистлар нозик кийимларга қўпол оёқ кийим, чарм буюмларни қўшишни тавсия қилмоқда.

2023 йил кузида нима мода бўлади?
Булар кузда жуда замонавий кўринишга эга бўлиш учун ёрдам беради: рубашка услубидаги кенг этакли кўйлаклар, плисирровка юбкалар, пасти кенг комбинезонлар, калта енгли шубалар ва пальтолар.

Плитли юбка
© pics.ru

Рангга келсак, Pantone ранг институти сариқ, кўк, яшил, тўқ қизил, кулранг ва оқ рангларни кузнинг энг замонавий ранглари деб атади. Пушти, яшил ва фируза рангдаги либослар ҳам модада бўлиши айтилган.
Ўз хоҳишингиз ва об-ҳаво шароитига қараб замонавий қиёфани яратиш учун машҳур брендлар коллекцияларини кузатиш ҳам тавсия этилади.

Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. 2023 йилни қандай рангли кийимда кутиб олган афзал?
Маълумотларга кўра, қуён йилини бахтли рангдаги кийимларда кутиб олиш керак: қизил, пушти, бинафшаранг, кўк.

Стилист ва дизайнерларнинг тавсиясига қулоқ солиш билан чекланиб қолмай, ўзингизга ёққан ва қулай кийимлар танлашни ҳам унутманг! Юқорида айтганимиздек, кийимлар инсоннинг руҳияти билан ҳам бевосита боғлиқ.

2023 йил ранги, Мода, Урф, Замонавий қиёфа

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Янги йилда қандай либослар урф бўлади?