Парижда Miu Miu’нинг янги коллекцияси намойиш этилди (видео)

Парижда Miu Miu’нинг янги коллекцияси намойиш этилди (видео)

Машҳур стилист Влад Лисовец Париж мода ҳафталигидан олинган видеони Telegram каналига жойлаштириб, Miu Miu мода уйининг янги коллекцияси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Стилистнинг таъкидлашича, дизайнер Миучча Прада янги коллекцияда брендга хос услубни сақлаб қолган.

«Миучча Прада бугунги Miu Miu намойишида яна бир бор брендга хос калта бичимлар, оддий шакллари ва пропорциялар ўйинига эътибор қаратди. Коллекция ўзининг одатий услубидан кескин чекинишларсиз, таниқли бўлиб чиқди», — деб ёзди стилист.

Миучча Прада — машҳур италиялик модельер, дизайнер ва тадбиркор. У Prada мода уйини бошқаради, шунингдек, Miu Miu брендига асос солган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар