22:26 / 10.01.2023
839

«Оила қургач кўп нарсани ‘фильтр’лаяпман» — актриса ва бошловчи Ойхон Ифорзода

«Оила қургач кўп нарсани ‘фильтр’лаяпман» — актриса ва бошловчи Ойхон Ифорзода
Фото: Instagram / @oyxon_iforzoda
Актриса ва бошловчи Ойхон Ифорзода нафақат ижодда, балки шахсий ҳаётда ҳам бахтга эришган инсонлардан бири. У айни кунларда икки ўғил ва бир қиз фарзанднинг тарбияси билан банд. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова оналик таътилида бўлган актриса билан суҳбатлашди.

Тўғрисини айтсам, қизимга ҳомиладор эканлигимни кўпчилик билмай қолди. Чунки ўғилларимда 25-30 кг вазн тўплагандим. Қизимда бор-йўғи 14 килограммга тўлишдим. Ўғилларимнинг иккиси ҳам 4 килограммдан ошиқ вазнда туғилишган. Ҳомиланинг катта вазнда туғилиши онага бирмунча қийинчилик туғдиради. Кетма-кет туғруқдан сўнг суякларим оғрийдиган бўлиб қолганди. Ундан сўнг ковидга чалиниб, суякларим янада нимжонлашганини сездим. Қизимга ҳомиладор бўлгач, узоқ вақт тик оёқда туришга, ўтиришга, юришга қийналдим. Шу сабаб «Аёл бриллиант» кўрсатувида ҳам таътил эълон қилинди, — дейди Ойхон Ифорзода.

Ойхон Ифорзода ҳомиладорликдаги қийинчиликлар, фарзандларининг феъл-атвори ва қизига қўйилган исм тарихи ҳақида ҳам гапириб берди.

Фото: Instagram / @oyxon_iforzoda
Ҳар бир ҳомиладорлик ўзгача бўлган. Катта ўғлим Амиршоҳ билан 9 ой гўшт маҳсулотларини ея олмаганман. Зохиршоҳ билан хамир овқатларга бош қоронғу бўлдим. Зебо билан эса ширинлик ва қаҳвадан йироқ бўлдим. Менюм гўштли таомларга бой бўлди.

Ўғилларим менга нисбатан жуда рашкчи. Менинг юриш-туришим, гап сўзим, кийимимни ҳам назорат қилишади бу зумрашалар. Зохиршоҳ жуда ҳам рашкчи. Тўполон қилиб эътирозларини борича айтади. Аммо, синглисини мендан рашк қилишмайди. Негадир улар укадан кўра сингиллик бўлишни жуда исташди.

Қизимга исм танлашимизнинг ўз тарихи бор. Зебо исмини бутун оиламиз учун жуда қадрди. 31 йил аввал, декабрь ойида қайнонам ва қайнотам қиз фарзандли бўлишган ва исмини Зебо қўйишган. Афсуски, Яратган иродаси билан кўп ўтмай уни ерга қўйишган. Бу исм оила аъзоларимиз, хусусан, турмуш ўртоғимга жуда қадрли бўлган
, — дейди Ойхон Ифорзода.

Энг яхши ва ишончли сирдошим — ўзим!

Фото: Instagram / @oyxon_iforzoda
Аввалам бор қарс икки қўлдан чиқади. Бундан ташқари, ҳомила даври, туғуруқ ва ундан кейинги давр аёлни кучсиз, нимжон қилиб қўяди. Бундай пайтда аёл кимга суянади? Кимдан энергия олади? Фақатгина жуфти ҳалолидан. Менимча, туғуруқдан сўнг максимал даражада эркак киши эътиборли, тушунувчан, раҳмдил ва сабрли бўлиши керак. Фарзанд фақат аёлники эмас-ку. Унга ота-она бирдек масъул. Агар жуфтликлар бир-бирини қадрласа ўртага совуқчилик тушмайди. Бундан ташқари, ҳар бир аёлнинг ўз сири бўлиши керак. Имкон қадар уларни турмуш ўртоғимга ҳам айтмайман. Энг яхши ва ишончли сирдошим — ўзим! Маслаҳатчиларим эса бор. Улар шубҳасиз онам ва опам Райҳон, — дейди Ойхон Ифорзода.

Кўпчилик эркаклар оила қургач аёлига тақиқлар қўяди. Масалан, кийим ёки дугоналар борасида. Сизга ҳам шунга ўхшаш тақиқлар қўйилганми?

Фото: Instagram / @oyxon_iforzoda
Турмуш қурганимизга салкам 7 йил бўлди. Ҳали бирон марта буни киймайсан, у билан гаплашмайсан деганлари йўқ. Аксинча, турмуш ўртоғим шундай дейишларига имкон яратмасликка ҳаракат қиламан. Оилали бўлгач кўп нарсани элакдан ўтказиб олдим, ҳали ҳам фильтрлаяпман десам бўлади. Кийинишим ҳам ўзгарди, гап-сўзим ҳам. Мен эримнинг ор-номусиман. Уларга муносиб рафиқа бўлишга ҳаракат қиляпман, — дейди Ойхон Ифорзода.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Оила қургач кўп нарсани ‘фильтр’лаяпман» — актриса ва бошловчи Ойхон Ифорзода