Амирхон Умаров оила қурмоқда: бошловчи қувончли хабарни эълон қилди! (видео)

Амирхон Умаров оила қурмоқда: бошловчи қувончли хабарни эълон қилди! (видео)

“Макон” онлайн телеканали директори ва асосчиси, бошловчи Амирхон Умаров оила қурмоқда. У ушбу қувончли янгиликни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлислари билан бўлишди.

Бошловчи эълон қилган видеога ҳаётидаги янги босқич ҳақида самимий изоҳ қолдирган.

“Ҳаётда шундай кунлар бўладики, уларни сўз билан эмас, юрак билан ҳис қиласан. Бугун ана шундай кунлардан бири.

Янги саҳифа, янги масъулият ва янги ҳаёт сари қадам. Барчаси хайрли бўлсин!” — деб ёзди Амирхон Умаров.

Ушбу хабар ортидан бошловчининг яқинлари, дўстлари ва кузатувчилари изоҳларда самимий табрикларини йўллашмоқда. Улар Амирхонга оилавий бахт, тотувлик ва янги ҳаёт йўлида омад тилашмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар