
Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензияси тугатилган актриса Ситора Фармонова “Инстаграм”даги саҳифасига сўнгги кунларда бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан ўзининг кечинмаларига мос бўлган буюкларнинг афоризмларини ёзиб қолдирди:
“Ўзингни шундай тутгинки, сенда қандайдир муаммо борлигини пайқашмасин. Бу қанчалик самарали услуб эканлигини тушуниб етганингда эса ҳайрон қоласан. Ўзингни ҳам алдашни уддасидан чиқсанг, ҳаётда ҳамма нарсани уддасидан чиқа оласан”.
“Мен ҳаётни севаман. Ҳеч қандай тушкунлик, азоб ва бахтсизлик бу яшаш буюк бахт эканлигимни унутишимга мажбур қила олмайди...”, дея келтиради актриса Суқрот ва Агата Кристининг ҳаёт ҳақидаги афоризмларини. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар