Озодбек Назарбеков таронасига куёвнинг келинига бўлган романтик ҳаракати барчани ҳайратга солди (видео)

Азизбек тўйда Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мени кучлироқ сев” қўшиғи остида келини Азизахонни меҳр билан рақсга таклиф қилиб, у билан бирга рақсга тушди. Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбекнинг тўйи 7 август куни Яккасарой тўхёнасида бўлиб ўтди. Куёвнинг келинига бўлган муносабати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига манзур бўлиб, улар ёш келин-куёвга бахт ва тотув ҳаёт тилашди.
Актриса ва бошловчи Райҳон Уласенованинг ўғли Азизбекнинг тўйи 7 август куни Яккасарой тўйхонасида бўлиб ўтди. Ҳашаматли тўйдан олинган қизиқарли видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Тўйда кўплаб таниқли санъаткорлар иштирок этиб, меҳмонларга унутилмас кайфият улашди. Жумладан, Райҳон, Дилсўз, Умидахон, Малика Равшанова, Дилноза Кубаева, Феруза Норматова, Ҳуснора, Ситора Фармонова, Шохруҳхон, Асал Шодиева, Раъно Шодиева, Зиёда, Фарруҳ Зокиров ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбеков қатнашди. Тўйга Нилуфар Сотиболдиева ва Даврон Кабулов бошловчилик қилди.
Маросим давомида кўпчиликка таниш ва шўх тароналар янграб, меҳмонларга кўтаринки кайфият улашди. Кечанинг кутилмаган лаҳзаларидан бири эса Озодбек Назарбековнинг саҳнага чиқиши бўлди.
У Райҳон Уласенова бош ролни ижро этган клипи билан машҳур бўлган “Мени кучлироқ сев” қўшиғини куйлади. Мазкур тарона янграганида Райҳон Уласенова турмуш ўртоғи билан, бошқа меҳмонлар эса ўз жуфтлари билан рақсга тушди.
Бироқ айни пайтда куёв Азизбекнинг ҳаракатлари барчанинг эътиборини тортди. Видеода у қўшиқни жўшқинлик билан куйлаб, келин Азизахонга меҳр билан қарагани, уни рақсга таклиф қилгани ва биргаликда рақсга тушгани акс этган.
Куёвнинг келинга бўлган муносабати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига ҳам манзур бўлди. Изоҳларда унинг келинни жуда қаттиқ севиши яққол кўриниб тургани таъкидланиб, “Барча қизларга шундай севилиш насиб қилсин” мазмунидаги самимий тилаклар қолдирилди.
Кузатувчилар ёш келин-куёвга бахт, меҳр-муҳаббат ва тотув ҳаёт тилаб, уларнинг оилавий ҳаёти доимо шундай қувончли ва ширин лаҳзаларга бой бўлишини исташди.






























Изоҳлар 0
…