Ситора Фармонова учун бугун ўзгача кун: туғилган кунидаги самимий изҳорлар!

Бугун актриса Ситора Фармонова учун алоҳида кун. Туғилган кунини нишонлаётган санъаткор бу сафар табриклардан кўра, уни дунёга келтирган инсонларга миннатдорлик билдиришни афзал кўрди.
Актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида туғилган куни муносабати билан самимий фикрларини улашди. У энг аввало ота-онасига мурожаат қилди.
"Онажон ва дадажон, ҳаётим учун раҳмат".
Фармонова ота-онасининг меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдор эканини таъкидлади. Актрисанинг ёзишича, йиллар ўтган сари инсон ҳаётнинг нақадар бебаҳо неъмат эканини янада чуқурроқ тушунар экан.
Ситора Фармонова ота-онаси унга нафақат ҳаёт, балки дунёни кўриш, севиш, орзу қилиш, хато қилиш ва хатолардан кейин кучлироқ бўлиш имконини берганини ёзди.
Унинг туғилган кунидаги самимий мурожаати мухлислар эътиборини тортди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…