Кинематография агентлиги буюртмасига биноан боксчимиз ҳақида “Енгилмас. Токиога йўл” фильми суратга олинмоқда ва дастлаб, унинг видеоролиги эълон қилинди. Кинокартинани суратга олиш ишлари давом этмоқда.
“Ушбу фильмда Токиода бўлиб ўтган Токио—2020 Олимпия ўйинларида ғалабага эришиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган ўзбек ўғлони Баҳодир Жалоловнинг халқаро ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади”, — дейилади хабарда.
Фильм сценарийси Сергей Кузмених, Нурилло Нарзуллаев ва Султонбек Аббосов томонидан ёзилган. Баҳодир Жалолов образини эса актёр Улуғбек Қодиров ижро этмоқда.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар