Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)

2 дақиқа ўқиш767
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Киванч Татлитуғ ва рафиқаси Башак Дизер Дубайга саёҳатга йўл олди. Актриса Башак ўғли билан таътилда тушган суратлар билан ўзининг Instagram саҳифасида бўлишди.

Куни кеча актёр Киванч Татлитуғ мототциклларга бўлган иштиёқидан воз кечгани сабаби маълум бўлди. Эндиликда у оиласи ва фарзанди учун кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилмоқчи.
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: Дзен
Бунга Киванчнинг онаси сабабчи бўлди. Нуртен Татлитуғ ўғлига мототцикл ҳайдашни тўхтатишни, келини ва набираси билан кўпроқ вақт ўтказишни маслаҳат берган:

“Ўғлим, энди сен фарзандли бўлдинг. У ҳаётингдаги энг муҳим шахсдир. Илтимос, мототциклга бўлган муҳаббатингдан воз кеч, сен мудҳиш аварияни бошингдан ўтказдинг. Бундай воқеа қайта такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди”.

2013 йилда актёр мототциклда кетаётиб, бошқа бир ҳайдовчи билан тўқнашиб кетган ва узоқ вақт шифохонада оғир аҳволда ётган.

Озан Гувен ва Юсра Гейик
“Тош, қайчи, қоғоз” сериали эфирга узатила бошлангандан сўнг фильмда суратга тушган актриса Юсра Гейик ва актёр Озан Гувеннинг лойиҳадан ташқари муносабатлари ҳақида турли миш-мишлар тарқала бошлади. Юлдузларни оёқ кийим дўконида харидлар қилаётган вақтда кўриб қолишган.
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: Дзен
Юсра бу хабарни рад этди: “Озан билан ҳеч қачон яқин муносабатда бўлмаганмиз. Шунинг учун бу мавзу мени хафа қилмайди ва актёр ҳақида бепарво сўзлайвераман. Биз шунчаки бир лойиҳа устида иш олиб бормоқдамиз, холос”, — деди актриса.
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: Turk HD
“Тош, қайчи, қоғоз”да Озан Гувен Умут образини ижро этган. Сериалда Умут феноменал хотирага эга муваффақиятли адвокатдир. Унда кам учрайдиган синдром —гипертимизия (ҳеч нарсани унутмаслик) бор. Қаҳрамон бу қобилиятидан эзгу мақсадларда фойдаланмоқчи бўлади.

Мелиса Асли Памук
Турк актрисаси ва модел Мелиса Асли Памук ва француз футбол жамоаси ўйинчиси Юсуф Язжичи илиқ муносабатлар ўрнатганига бир йилдан ошди. Улар икки давлатда — баъзан Туркия ва баъзан Францияда яшар эди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Юсуф Мелисага Комо кўли бўйида турмуш қуришни таклиф қилди. Мелиса эса бу таклифга севгилиси Туркияга кўчиб келиши шарти билан рози бўлди.
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: Дзен
Ҳанде Эрчел
Латофатли актриса Ҳанде Эрчел ижтимоий тармоқларда от минган суратлари билан бўлишди.
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: Дзен
Турк актёрлари ҳаётидаги янгиликлар (фото)
Фото: Instagram
Актриса журналистларнинг турмуш қуриш ҳақидаги саволларига қуйидагича жавоб берди: “Агар турмуш қуришга қарор қилсам, бу ҳақда, албатта, хабар бераман.”
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?