15:00 / 24.05.2024
74

Олександр Усик Дуэйн Жонсон фильмида MMA жангчиси ролини ижро этади

Олександр Усик Дуэйн Жонсон фильмида MMA жангчиси ролини ижро этади
Супероғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик ўзини актёр сифатида синаб кўради. Украиналик боксчи “Эзилган машина” (The Smashing Machine) фильмида иштирок этади. Фильм MMA жангчиси Марк Керр ҳақида бўлади.

Бош ролни актёр Дуэйн Жонсон ижро этади. Жонсон картина продюсери ҳам ҳисобланади. Усик фильмда бош қаҳрамоннинг асосий рақибларидан бири Игор Вовчанчиннинг ролини ижро этиб беради.

Ушбу фильмда яна бир таниқли MMA жангчиси, икки карра Беллатор чемпиони Райан Бейдерга ҳам рол тегди. У бош қаҳрамоннинг дўсти Марк Колманнинг образида кўриниш беради.

Маълумот учун, Марк Керр 1997 йилнинг январида MMA’да дебют қилган. У кетма-кет учта турнирда — WВC 3, UFC 14 ва UFC 15’да ғалаба қозонган. 1998 йилда эса PRIDE промоушенида ўз жангларини ўтказа бошлаган. Керр 6 ғалаба, 4 мағлубият қайд этган. Айнан Вовчанчинга қарши жанги ўтказилмаган деб топилганди.

Америкалик 55 ёшли жангчи фаолиятини 2009 йилда якунлаган. Ўшанда у қаторасига бешта жангда муддатидан олдин мағлубиятларни қабул қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, 18 май куни Усик очколар эвазига Фьюрини мағлуб этиб, оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Олександр Усик Дуэйн Жонсон фильмида MMA жангчиси ролини ижро этади