16:46 / 05.08.2024
152

“Гарри Поттер” фильмларидаги яширин ишоралар: ҳатто энг содиқ мухлислар ҳам пайқамаган

“Гарри Поттер” фильмларидаги яширин ишоралар: ҳатто энг содиқ мухлислар ҳам пайқамаган
Ўзингизни “Гарри Поттер”нинг ҳақиқий мухлиси деб ҳисоблайсизми? Балки, фильмларни бир неча марта томоша қилгандирсиз? Бироқ ушбу мақоладаги маълумотлар сизни ҳайратда қолдириши аниқ.

Профессор Макгонагалл квиддич чемпиони бўлган

Гарри отасининг исмини квиддич тахтасида кўрган кадрни эсланг. Бир оз ўнгда Минерва Макгонагалл 1971 йилда олган мукофот ҳам турибди. “Гарри Поттер” тарихини синчковлик билан ўрганиб, профессорнинг истеъдодли квиддич ўйинчиси бўлгани ҳақида маълумот топиш мумкин, аммо ўшанда мактаб кубоги учун Слизерин билан бўлган ўйин мия чайқалиши ва бир нечта қовурғалар синиши билан якунланади.

Нют Саламандер Гарри Поттер талаба бўлганида Хогвартсга келган

Агар “Ғаройиб махлуқлар”нинг “Гарри Поттер” билан ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ўйласангиз, адашасиз. Аслида Warner Bros. студияси бошиданоқ Нютга ишора қилган. Кичик ролларида пайдо бўлган кўплаб қаҳрамонлардан фарқли ўлароқ, бу қаҳрамонни ҳеч қачон жисмоний шаклда кўрмайсиз, лекин у “Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” фильмидаги Талончилар харитасида кўриниш беради.

Орзулар ойнасининг сири

Гарри сирли ойнада ота-онаси билан бирга турганини кўради. Албатта, бош қаҳрамон Орзулар ойнаси унга узоқ вақт олдин йўқолганларини кўрсатишини билади. У Ронга бу ҳақда гапириб беради, лекин дўсти ойнада бутунлай бошқача нарсани кўради.

Кейинчалик профессор Дамблдор Гарри Поттерга кўзгу ҳеч кимга айтилмайдиган орзуларини кўрсатишини айтади. Агар ойнанинг номини ва унда ёзилган сўзларни тескари ўқисангиз, унинг моҳияти аниқ бўлади: “Мен сенинг юзингизни эмас, балки юрагинг нима хоҳлаётганини кўрсатаман”.

Ҳамма жойда Жоан Роулинг китобларини кўриш мумкин

Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда у ҳақидаги китобларни кўриш мумкин. Масалан, “Гарри Поттер ва махфий ҳужра” фильмида бош қаҳрамон тасодифан бошқа жойга тушиб қолади. Ҳагрид Поттерни топгач, улар витриналарда Гарри Поттер ҳақидаги китоблар бўлган дўкондан ўтишади.

Кинодаги кўзга ташланарли катта хато — фильмда Мингйиллик кўпригининг кўриниши

“Гарри Поттер ва тилсим шаҳзода” фильмида бутун сеҳрли дунё тартибсизлик ичида қолади. Волдеморт қайта туғилади ва ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлади. Фильм қора кучларнинг Лондонга ҳужум қилиши билан бошланади ва бир вақтнинг ўзида улар йўлида учраган ҳамма нарсани, шу жумладан Мингйиллик кўпригини ҳам йўқ қилади. Муаммо шундаки, бу кўприк 2000 йилга келибгина қурилган, аммо фильм воқеалари 1990 йилларнинг охирида содир бўлади.

“Гарри Поттер”да янги маҳсулот брендлари яратилади

“Гарри Поттер” фильмларини сеҳрли ва жозибали қиладиган кичик деталлар ҳисобланади. Айниқса, франшиза учун фақат сеҳргарлар сотиб олиши мумкин бўлган янги маҳсулот брендлари ихтиро қилинади. Мисол учун, Гарри, Рон ва Гермиона Катта залдан ўтаётганда столда Cheeri Owls кўринади. Бу Cheerios нонушта донига ишора, шунчаки унга “бойўғли” сўзи ҳам қўшилган.

Сеҳргарлик вазирлигига кириш учун кулгили код

Сеҳргарлар вазирлигига бориш учун Роннинг отаси телефон кабинасидан фойдаланади ва 6-2-4-4-2 рақамини теради. Зийрак мухлислар учун бу шунчаки рақамлар тўплами эмас, балки “magic” сўзининг шифрланган комбинацияси эканини тушуниш қийин эмас. Агар тугмачали телефонни тасаввур қилсангиз, нима назарда тутилганини тушунасиз — 6-рақамда М ҳарфи, 2-рақамда А ва C, 4-рақамда G ва I ҳарфлари бор.

Гарри Поттернинг квиддич жамоасидаги рақами

“Гарри Поттер”да бахтсиз ҳодисалар тасодифан бўлмайди. Бош қаҳрамон етти рақамида ўйнайди ва бу Гарри Волдемортнинг еттинчи сирли артефакти эканлигига ишора қилади. Баъзилар бу рақам Жоан Роулинг ёзган китобларнинг умумий сонини билдиради, деб ҳисоблайди.

Профессор Локонс кал бўлади

“Гарри Поттер ва махфий ҳужра” қисмининг таниқли қаҳрамони патологик ёлғончидир. Фильм режиссёри Крис Коламбус бу одамнинг ёлғончилигини кўрсатиш учун унинг каллигига урғу беради. Гарри ва Рон профессорнинг кабинетига киришганда, столда парикларни кўриш мумкин.

Стивен Хокингнинг назариялари ҳатто сеҳрли дунёда ҳам ўрганилади

Ҳа, Стивен Хокинг нафақат магллар, балки сеҳргарлар орасида ҳам машҳур. Дарҳақиқат, “Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” фильмида Тешик қозонга ташриф буюрганлардан бири физикнинг “Вақтнинг қисқача тарихи” китобини қизиқиш билан ўқиётганини кўриш мумкин.

Шармбатон талабалари макаренага рақс тушишади

Уч сеҳргар турнири пайтида Хогвартсга келган гўзал талабалар нафақат Катта залга тантанали кириш пайтида ва Юле балида, балки учинчи синов пайтида ҳам рақсга тушишади. Флюр Делакурни қўллаб-қувватлаш учун Максим хонимнинг шогирдлари макарена рақсини ижро этишади.

“Гарри Поттер ва аланга кубоги” фильмидаги Ажал туҳфаларининг кўриниши

“Гарри Поттер ва аланга кубоги” фильмида томошабинларга янги қисмлар Ажал туҳфалари билан боғлиқ бўлишига ишора қилинган. Профессор Дамблдор Жеймс ва Лилининг ўғлига кичик Барти Краучга аслида нима бўлганини айтиб бераётганида, сеҳрли буюмлар солинган шиша витринага қарайди. Чап томонда эса ўртада айлана бўлган пирамидани кўриш мумкин — бу Ажал туҳфаларининг тимсоли ҳисобланади.

“Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” фильмидаги микрофонлар

Фильмларда овозли дизайн жуда кўп энергия талаб қиладиган ва қиммат жараён, шунинг учун “Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси” режиссёри Алфонсо Куарон харажатларни камайтириш учун баъзи актёрларда микрофондан фойдаланишга қарор қилишади. Баъзи жойларда техник янгиликларни яширишнинг иложи йўқ эди, шунинг учун Гарри ва Гермиона Тумшуққанотни ечмоқчи бўлган эпизодда уларнинг орқа томонида микрофонлар кўриниб қолади.

Сўнгги фильмидаги Драко Малфойнинг хотини ролини Том Фелтоннинг ўша пайтда учрашиб юрган севгилиси ўйнаган

Гарри Поттер ҳақидаги сўнгги фильмнинг финалида фарзандларини Ҳогварцга жонатаётган катта ёшли қаҳрамонларни кўрамиз. Драко Малфойнинг ёнида унинг рафиқаси бўлиб, уни каскадёрлар координатори ва ёш актриса Жейд Оливия Гордон ўйнайди. Ўша пайтда Том Фелтон у билан учрашиб юрган ва режиссёрлардан фақат шу қиз унинг хотини ролини ўйнашини талаб қилади.

Рон Уизли Гермионани севиб қолгани фильмнинг учинчи қисмида ойдинлашади

Томошабинларга Гермиона ва Роннинг бир-бирига бўлган ишқий туйғулари ҳақида “Гарри Поттер ва аланга кубоги” фильми чиққунга қадар айтилмаган, аммо бунинг ишораларини аввалроқ кўриш мумкин. Учинчи қисмда фақат Рон Гермиона негадир доимо қаергадир ғойиб бўлишини, кейин эса кутилмаганда уларнинг ёнида пайдо бўлиб қолишини пайқайди. Бу Гарри Поттернинг дўсти қизга ҳаммадан кўра кўпроқ эътибор беришининг ўзига хос белгиси, чунки Гермионанинг йўқлиги энг кўп Ронни ташвишлантиради.

“Гарри Поттер ва ажал туҳфалари” фильмида Дениел Редклифф ўйнаган спектакл реклама қилинади

Дениел Редклифф ҳаммага (ва биринчи навбатда, ўзига) бошқа ролларни ҳам ўйнашга қодирлигини исботлаш учун 2006 йилда Эқуус спектаклида қатнашишга қарор қилади. Актёр бутун дунё театр танқидчиларини ҳайратда қолдиришга муваффақ бўлади. “Гарри Поттер” ижодкорлари унинг муваффақиятидан шунчалик фахрланишадики, ҳатто спектакл афишасини учовлон яширинган кафе деворига осиб қўйишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Гарри Поттер” фильмларидаги яширин ишоралар: ҳатто энг содиқ мухлислар ҳам пайқамаган