Баъзида биргина образ актёрларга ўзлари ҳатто кутмаганда улкан муваффақият келтириши мумкин. Туркия кино саноатида актёр ва актрисаларнинг машҳурликка эришиши ва мухлислар томонидан эътироф этилиши баъзан битта лойиҳа туфайли содир бўлади. Сўнг эса актёрларга реклама шартномалари, катта миқдордаги гонорарлар ва, албатта, содиқ мухлисларнинг совғалари ёғила бошлайди. Қуйида турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга танитган энг ёрқин ролларини ёдга оламиз.
1. Ҳанде Эрчел — Эда Йилдиз (“Қалбим эшигини қоқ”)
Фото: Thegirl.ru
Ҳанде Эрчел мафтункор Эда ролини ижро этишдан аввал кўплаб бошқа лойиҳаларда иштирок этган. Аммо актрисага ҳақиқий машҳурликни “Гунеш қизлари” ёки “Севги сўзларни тушунмайди” сериаллари эмас, балки “Қалбим эшигини қоқ” олиб келди. Ҳа, бундан аввалги лойиҳалар ҳам муваффақиятли эди, аммо Ҳандега ижтимоий тармоқларда миллионлаб обуначиларни олиб келган ва молиявий жиҳатдан янада ривожланишига сабаб бўлган образ бу Эда Йилдиз эди.
2. Мерем Узерли — Хуррам Султон (“Муҳташам юз йил”)
Фото: Thegirl.ru
“Муҳташам юз йил”нинг биринчи эпизодлари чиққандан сўнг қизил сочли гўзал актриса ҳақида барча мухлислар дарҳол билиб олди. Мерем Узерли ўз қаҳрамонининг феъл-атвори ва ҳис-туйғуларини аниқ етказа олди. Кучли ва мағрур Роксолана турк султонининг ҳарамида бўлиб, ҳукмдорнинг қалбини забт этишга муваффақ бўлди. Аёл султонни ва унинг қўл остидагиларини моҳирлик билан бошқарди, унинг қўлида юзлаб иплар бўлиб, керакли вақтда тортишни биларди.
Актрисага Султон Сулаймоннинг канизаги ролини ўйнаш осон бўлмаган: у узоқ вақт Германияда яшагани учун турк тилини деярли билмас эди. Аммо Мерем Узерли ўз қаҳрамони каби қатъиятлилиги билан ажралиб туради, шунинг учун у қийинчиликка дош берди. Натижада турк ва хорижий томошабинлар назарида абадий Хуррамга айланди.
3. Керем Бурсин — Керем (“Қуёшни кутиб”)
Фото: Thegirl.ru
Керем Бурсин карьерасининг бошида Голливудда юлдуз бўлишни орзу қилган, аммо фақат кичик ролларни ўйнаган, сўнг Туркияга кўчиб келгач, у ерда қисқа вақт ичида машҳур бўлган.
Актёр “Қалбим эшигини қоқ” сериалида Серкан Болат ролидан аввал дунёнинг турли мамлакатларида мухлислари бўлган. “Қуёшни кутиб” сериали намойиш этилгандан сўнг Керем Бурсин бошқа режиссёрлар эътиборига тушди ва унинг карьераси юксала бошлади. Бундан ташқари, кутилмаган муваффақиятдан сўнг, лойиҳа бошқа мамлакатларга ҳам сотила бошлади.
4. Бурак Ўзчивит — Бали Бей (“Муҳташам юз йил”)
Фото: Thegirl.ru
Машҳур актёр Бурак Ўзчивитнинг муваффақияти тарихий лойиҳадан бошланди. Бали Бейни нафақат Европани, балки аёллар қалбини забт этувчиси деб ҳам аташади. “Муҳташам юз йил” сериали телеканалларда эфирга узатилаётган пайтларда Туркияда эркаклар сартарошлардан Бали Бей каби мўйлов қилиб беришларини сўрагани бунинг яққол мисолидир.
5. Жан Яман — Жан (“Тонгги қуш”)
Фото: Thegirl.ru
Кўпчилик актёрни “Тонгги қуш” сериалидаги роли билан эслайди. Актёрнинг ўзи ҳам уни шу рол билан эслашларига кўникиб қолган. Унинг лойиҳадаги қаҳрамони ҳам актёрнинг феъл-атворини ўзида мужассам этади. Умуман олганда, актёрнинг ўзи билан қаҳрамонини фарқлаш қийин. Актёр Италияга кўчиб ўтгандан сўнг, чет элдаги лойиҳаларда суратга туша бошлади.
6. Каан Урганжиўғли — Эмир (“Севги изтироби”)
Фото: Thegirl.ru
Қора пиар ҳам пиар деганларидек, Каан Урганжиўғли ижобий эмас, балки салбий образи билан томошабинлар ёдида қолди. Унинг ёвуз қаҳрамони нафақат сериалга ўзгача шукуҳ, балки томошабинлар эътиборини ушлаб турувчи керакли миқдордаги драмани ҳам берди. Каан ўз феъл-атворининг барча мураккаблиги ва номувофиқлигини кўрсатишга муваффақ бўлди, бу эса унга танқидий эътироф ва жамоатчилик муҳаббатини олиб келди.
7. Неслиҳан Атагул — Ниҳон (“Севги изтироби”)
Фото: Thegirl.ru
Турк кино саноатига ўсмирлик давридан кириб келган Неслиҳан Атагул айнан “Севги изтироби” сериалидан кейин бутун дунёга танила бошлади. Актриса ҳақиқатан ҳам истеъдодли бўлиб, лойиҳада машҳур актёр Бурак Ўзчивит билан жуфт бўлиши сериални янада машҳур қилган.
Лойиҳа эфирга узатилишидан аввал Бурак ва Неслиҳаннинг ишқий муносабатлари ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган, аммо улар буни рад этган. Ўша пайтда актёр аллақачон Фаҳрие билан учрашиб юрган ва актриса эса Кадир Доғулу билан турмуш қурган эди.
8. Афра Сарачўғли — Эже (“Фазилатхоним ва қизлари”)
Фото: Thegirl.ru
Афра Сарачўғли “Фазилатхоним ва қизлари” сериалидаги ролидан кейин мухлислар қалбидан жой олди. Унда актриса бойиб кетиш ва “чиройли” яшаши учун онаси томонидан эрта турмушга берилган 17 ёшли Эже ролини ўйнаган. Томошабинлар актрисанинг мураккаб ҳис-туйғуларни экранда яхши етказа олганини эътироф этган.
9. Мерт Рамазон Демир — Ферит Корҳан (“Қўрғон сирлари”)
Фото: Thegirl.ru
Актёр аввалроқ “Муҳташам юз йил: Косем империяси”да эпизодик рол ҳамда “Фазилат хоним ва қизлари” телесериалида кичик рол ўйнаган. Сўнг 2022 йилда “Қўрғон сирлари” сериали намойиши бошланади. Дастлабки эпизодларданоқ у етакчи лойиҳага айланади, ундаги актёрлар ҳам жаҳон миқёсида шуҳрат қозонади. Сериалда Мерт Рамазон Туркиядаги машҳур заргарнинг дангаса, қайсар ва худбин набираси Ферит Корҳан образини гавдалантирди. Айнан шу сериал турк актёрига ўз маҳоратининг кўп қирралилигини намойиш этишга имкон берди.
10. Таро Эмир Текин — Кая (“Қўрғон сирлари”)
Фото: Thegirl.ru
Актёр Лондонда таҳсил олди, у ерда театрда ишлашга муваффақ бўлди ва кейин Туркияга кўчиб ўтди. Сўнг Таро Эмир Текин “Бевафо” сериали чиққандан кейин дунё миқёсида шуҳрат қозонди. “Қўрғон сирлари”даги роли унинг машҳурлигини сезиларли даражада оширди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди