Ҳанде Эрчел Германияда суратга олинадиган халқаро фильмнинг бош юлдузига айланади

Ҳанде Эрчел Германияда суратга олинадиган халқаро фильмнинг бош юлдузига айланади

Туркиялик машҳур актриса Ҳанде Эрчел халқаро кино лойиҳасида иштирок этади. У эронлик режиссёр Надер Саэиварнинг “Диаспора” номли янги драматик фильмида бош қаҳрамон образини гавдалантиради. Бу ҳақда Американинг Deadline нашри хабар берди.

Фильм воқеалари Германияда кечади. Ҳанде Эрчел турмуш ўртоғидан айрилганидан сўнг 12 ёшли ўғли билан янги ҳаёт бошлашга уринаётган Мерве исмли аёл ролини ижро этади. Қаҳрамон ҳаётини қайтадан йўлга қўйишга ҳаракат қилар экан, кутилмаган қийинчиликлар, адолатсизлик ва жамиятдаги турли стереотипларга қарши курашишга мажбур бўлади.

Лойиҳада немис актёри Морис Бляйбтрой ҳам иштирок этади. Фильм суратга олиш ишлари 2027 йил бошида Германияда бошланиши режалаштирилган.

“Диаспора” Ҳанде Эрчелнинг халқаро кино майдонидаги фаолиятида янги босқич бўлиши мумкин. Актрисанинг драматик образ орқали халқаро аудитория олдида намоён бўлиши лойиҳа атрофидаги қизиқишни янада оширмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар