Сохта “Серкан Болат”га ишонган аёл 460 миллион сўмидан айрилди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Сохта “Серкан Болат”га ишонган аёл 460 миллион сўмидан айрилди

Россиянинг Краснодар шаҳрида яшовчи аёл ўзини туркиялик машҳур актёр Керем Бурсин деб таништирган фирибгарнинг қурбонига айланди. Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган фото ва видеолар орқали ишонч уйғотган жиноятчи ундан 3 миллион рублдан ортиқ, яъни қарийб 460 миллион сўмни қўлга киритган.

Маълумотларга кўра, воқеа 2024 йилда содир бўлган. Нигерия фуқароси мессенжер орқали аёл билан танишиб, ўзини “Сен çал капıмı” сериалидаги машҳур актёр Керем Бурсин сифатида таништирган. У сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб тайёрланган суратлар ва видеоларни юбориш орқали аёлнинг ишончига киришга муваффақ бўлган.

Бир муддат ёзишмалардан сўнг фирибгар турли баҳоналарни ўйлаб топган. У хавфсизлик масалалари, шахсини сир сақлаш, миграция ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда Россияга келиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш зарурлигини айтиб, аёлдан бир неча маротаба пул ўтказишни сўраган.

Оқибатда жабрланувчи фирибгарга жами 3 миллион рублдан ортиқ маблағни ўтказиб берган. Кейинчалик у алданганини англаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Ўтказилган тергов давомида фирибгарликни Нигерия фуқароси содир этгани аниқланган. Суд уни айбдор деб топиб, 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Мутахассислар эса машҳур шахслар номидан ёзаётган номаълум аккаунтларга ишонмаслик, пул ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай илтимосни шубҳа остига олиш ва сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган фото ҳамда видеолар тобора кўпайиб бораётган бир пайтда эҳтиёткорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?