115
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)
Хонанда Муниса Ризаева “Х-фактор” лойиҳасида иштирок этган зоминлик музқаймоқ сотувчиси Фазлиддин Абдувоҳидовга меҳри тушгани ва у йигит унга шукр қилишни ўргатгани ҳақида гапирди.
Фото: Instagram
— “Х-фактор” лойиҳасида ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг ёнига иштирокчиларнинг таржимайи ҳоли ёзилган қоғозлар ҳам қўйилади. Фазлиддин таржимайи ҳолида “Орзум — тўйиб овқатланиш” деб ёзиб қўйган экан. Умримда бундай орзуни эшитмаганим учун ғалати аҳволга тушдим.
Ҳаётда инсонларга ёрдам беришга ҳамиша ҳаракат қиламан. Лекин кимгадир ёрдам бераётганимни Instagramъга чиқариб, омма билан бўлишмайман. Чунки додам ва отам “Бу дунёда инсондан фақат яхшилик қолади”, деб уқтиришган. Фазлиддиннинг муаммосини мен ҳал қилиб бермайман, шунчаки жамоамда ишлаб, пул топиб рўзғорини қилишига имконият яратиб бераман. Шу кунгача у болани жамоамга олганимдан умуман афсусланмадим. Бир куни “Фазлиддин, ойинг касал-ку, сенга қанча пул берай?” деб сўрадим. У “Йўғэй опа, қанақа пул, уят-ку, мени иш билан таъминлаганингизнинг ўзи мен учун катта бахт, ўзим пул топиб, онамнинг дори-дармонини олиб бераман”, деди.
Фото: Instagram
Аммо баъзи одамлар унинг актёрлик маҳорати кучли эканини айтиб, атайин йиғлаб берди, деб ўйлашяпти. Ишонинглар, унинг актёрлик маҳорати нолга тенг. Бу бола ҳақиқатан ҳам содда, самимий ва у кўп нарсани тушунмайди. У “Х-фактор” лойиҳасига ўтганидан ҳалигача шокда. Халқ уни қўллаб-қувватлади, мен Аргентинада ўтирибман, хонанда Шаҳриёр ёки Лола пул учун уни қўллаб-қувватлашмайди. Уларнинг пули ўзига етарли. Мана шундай гаплар эшитганда у учун ҳам хафа бўлдим. У бола ухламайди, эрталабдан кечгача вокал билан шуғулланади. “Опа, мен қурилишда ишлаганман, бунақа нарсаларни тушунмайман, лойиҳадан чиқиб кетаман”, дейди. “Нега лойиҳани тарк этасан, ахир қанчадан қанча одамлар сенга овоз беряпти”, деб уришаман.
Хонанда бир пайтлар миш-мишлар уни чарчатгани ва руҳий тушкунликка тушган кунларини эслади.
Фото: Instagram
— Одамлар мен ҳақимда ҳар-хил гап-сўзлар қилишди. 15 йил давомида қандай синовлардан ўтганимни ўзим яхши биламан. Лекин ўша вазиятда мен ўзимни 8-қаватдан ташламадим, ўзимни осиб қўймадим ва шоу-бизнесдан кетмадим. Аммо кўп марта руҳий депрессияларга учрадим. Аммо атрофдагилар буни сезишмайди, чунки мен уларга қийналганимни кўрсатишни истамайман. Қийналаётганимни кўрса, душманларим хурсанд бўлишади, одамлар “Демак, Муниса кучли эмас экан”, деган хулосага боришади.
Одамлар қандай бўлса, атрофдагиларни ҳам худди шундай деб билади. Атрофдагиларда яхшиликни кўролмаяптими, демак, унинг кўнгли кир. Фазлиддин жуда кўп қийинчиликларни кўради, аммо ҳамиша шукр қилиб яшайди. Мен ўша боладан ана шу жиҳатларни ўргандим.
Муниса Ризаева Фазлиддин Абдувоҳидов билан дуэт куйлаш нияти бор-йўқлиги ва унинг келажагини қандай кўролиши ҳақида гапирди.
Фото: Instagram
— У билан дуэт куйлайманми-йўқми, буни вақт кўрсатади. Ҳозир биринчи навбатда у вокал машғулотларида тобланиши керак. Женисбек Пиязов у билан кўп вақт ишлади. Унга ёрдам бериш учун ҳеч кимдан ёрдам сўраётганим йўқ. Ёки бу боланинг оғирлиги ҳеч кимга тушмаяпти. У боладан пиар сифатида фойдаланаётганим ёки раҳмат деган сўзини кутаётганим йўқ. Келажакда ҳаётини ўнглаб олса ва ўз ўрнини топса, шунинг ўзи катта ютуқ, дейди хонанда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қишда терини қандай парвариш қилиш керак?
АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаяпти
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"