Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

1 дақиқа ўқиш8.5K
Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)
Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

Фонограмма орқали қўшиқ, ярим-яланғоч кийимда рақсга тушган йигит-қизлар ва ўртада микрафон ушлаб турган қўғирчоқ хонанда. Айни шундай томошага бугун кўпчилик пул ва қимматли вақтини сарфлаб чипта олиб Истиқлол саройига тушади. Ҳар кимнинг диди, танлови бор. Аммо, шу каби концертларга ўрганиб қолдик, мухлислар шуни “еб” ўрганган деган хонандалар янглишади, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Кечагина 28-29 октябрь кунлари Истиқлол саройида “Куз гуллари” номли концерт дастурини тақдим этган Жаҳонгир Отажонов айни ҳақиқатни исботлаб берди. 5 ой ичида иккинчи маротаба концерт бераётган хонанда концерт залини бемалол тўлдира олди.
Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

Ҳар икки қўшиқнинг бирида мухлислар олдига отилиб чиқиб, улар билан бирга куйлаб зални жонлантирди. Мухлислар жонли ижро завқини ҳис этишди. Ананага мувофиқ зал ортиқча декорация қилинмади, ҳамда махсус либослар билан чиқмади.
Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

Қўшиқлар орасида ғазалга басталанган тароналар ва модерн реп-поп услубларига хос куйлар ҳам бор эди. Энг асосийси мухлислар хонандани тушунди уни қабул қилди ва маданий ҳордиқ чиқарди. Буни томошабинларнинг олқишлари-ю, жўр бўлиб куйлашларидан сезиш мумкин эди. Кўпчилигмиз яхши биламиз, хонандани сўнгги қўшиғи тугай демасдан мухлисларнинг кетишга тараддудланадиган одатлари бор. Аммо, Жахонгирнинг мухлислари ундай қилмади. Дастур ҳам шунга арзирли эди. Жаҳонгир Отажонов концерт олди матбуот анжуманида ҳар 4 ойда “Истиқлол” саройида концерт беришини маълум қилган эди. Шундай экан, бахор кезларида хонандадан яна шундай жонли ижро маҳоратини кутиб қоламиз.
Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)

Истиқлол саройидаги бошқаларга ўхшамаган ҳақиқий концерт (Фото)


Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?