date

Жастин Бибер янги Сwаг албоми билан интернетни портлатди

Жастин Бибер янги Сwаг албоми билан интернетни портлатди
Машҳур канадалик қўшиқчи Жастин Бибер кутилмаганда янги албоми — Сwаг билан муҳлисларини ҳайратга солди. Ушбу мусиқий тўплам нафақат унинг ижодий юксалишида янги босқични белгилади, балки шахсий ҳаёти ва ички кечинмаларини ҳам ёрқин тарзда намоён этди. Бир соатга яқин давом этадиган албомда 20 та қўшиқ жой олган бўлиб, улар орасида Дадз Лове, Девотион, Тҳерапй Сессион, Даисиес, Буттерфлиес каби мазмунан бой ва эмоционал треклар мавжуд.

Бибернинг янги ижод намунаси унинг сўнгги ойлардаги шахсий ҳаётидаги қийин дамлар ва оммавий ахборот воситалари билан бўлган тортишувлар фондида яратилган. Айниқса, Оталар кунида папаратсси билан бўлган можаро интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. У видеода шундай дейди:

“Мен отаман. Мен эрман. Сен тушунмаяпсан. Бу сенга етмаяпти. Мен ўз сўзимда мустаҳкам тураман.”

Айнан шу гаплар ижтимоий тармоқларда вирусга айланди ва минглаб юз фоиз қўллаб-қувватловларга эга бўлди. Қизиғи шундаки, мазкур аудио парча Буттерфлиес номли қўшиқда семпл сифатида ҳам ишлатилган. Бу эса ижодкорнинг шахсий сўзлари орқали мусиқий ифодани янада самимий ва таъсирли қилиб кўрсатди.

Албомда Бибер қатор таниқли репчилар билан ҳамкорлик қилган: Цеххй Ред, Cаш Cобаин ва Гунна улар жумласидан. Сwаг номи унинг 2012 йилдаги “Бойфриенд” хит қўшиғидаги “сwаг, сwаг, сwаг, он ёу” таронасига ишора эканлиги ҳам мухлислар диққатидан четда қолмади. Бу — ўша ёшликдаги имиджга нисбатан бир оғриқли носталгия ҳамдир.

Янги мусиқа албоми нафақат лирик ва теран, балки визуал жиҳатдан ҳам мухлислар кўнглидан жой олди. Бибер ижтимоий тармоқларда албомни тарғиб қилар экан, унга тақдим этилган суратларда хотини Ҳейли Бибер ва уларнинг ўғли кўринмоқда — баъзи кадрларда у боласини баланд кўтариб турибди. Бу суратлар нафақат оилавий муҳаббат, балки оталик ифтихори ва масъулиятини ҳам акс эттиради.

Албомнинг Даисиес номли иккинчи қўшиғидаги сатрлар қўшиқчининг оилавий муносабатларига ишора қилади, деб тахмин қилинмоқда. “Гуллар солар, севасанми, йўқми?” ва “Абадий дединг, севгилим, лекин ростдан дедингми?” каби сатри сўнгги пайтларда Бибер жуфти билан ижтимоий тармоқлардаги зиддиятли муносабатларига ишора қилиши мумкин.

Шунингдек, Девотион, Соулфул, Форгивенесс каби номланган қўшиқлар Бибернинг насроний эътиқоди ва руҳий ҳолати билан боғлиқ. Ушбу трекларда инсон ва Худо ўртасидаги алоқа, кечирим ва содиқлик каби ғоялар асосий ўрин эгаллаган.

Мухлислар ҳам, машҳур санъаткорлар ҳам ушбу албомни мамнуният билан кутиб олдилар. Жумладан, америкалик реппер Биг Сеан Бибернинг Instagram'даги постига “Ҳааааа!!!!” деб изоҳ қолдирди. Мазкур ижод маҳсули Жастиннинг 2021 йилда чиққан “Жустиcе” албомидан кейинги илк катта лойиҳаси бўлиб, тўрт йиллик сукутдан кейинги катта портлашга айланди.

Бибернинг сўнгги пайтларда шахсий ҳаёти кўпчилик эътибор марказида бўлди. У бир неча бор папаратссиларнинг ҳаддан ташқари эрк инкор этилиши ҳақида гапирди ва ижтимоий тармоқларда ўз кечинмаларини баён этди. Бу албом эса айнан шу кечинмаларнинг мусиқа орқали ифодаси, деб айтиш мумкин.

Албатта, “Сwаг” нафақат мусиқий жиҳатдан, балки ижтимоий ва шахсий нуқтаи назардан ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. У Жастин Бибернинг етишган, тиниқ ва кўпроқ ўзига хослигига қайтган бир даврини англатади. Бу албом Бибернинг мухлисларига янги Жастинни — янада руҳий камолга етган, инсон сифатида етишган ва ўз қадрини билган образини тақдим қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жастин Бибер янги Сwаг албоми билан интернетни портлатди