
Америкалик машҳур қўшиқчи ва актриса Ариана Гранде ўзининг содиқ мухлисларига яна бир бор ишонч билдирди — у кино соҳасидаги фаолиятини кенгайтираётган бўлса-да, мусиқа оламидан бутунлай воз кечмайди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.
2024 йилда “Этернал Суншине” номли янги албомини чиқарган Ариана ҳозирча уни жонли ижро қилмаган. Унинг сўнгги концерт сафари 2019 йилда бўлиб ўтган “Сwеетенер Wорлд Тоур” эди. Шунга қарамай, у мухлислари учун хушхабар қолдирди:
“Келаси йил сизлар учун куйлаш режам бор. Ҳатто қисқа муддат бўлса ҳам,” — деб ёзди у.
Яқинда Cйнтҳиа Эриво билан “Wиcкед” фильмида бош ролни ижро этган Ариана, энди доктор Сеусснинг машҳур болалар китоби асосида суратга олинаётган “Оҳ, Тҳе Плаcес Ёуълл Го!” фильмида ҳам иштирок этишини эълон қилди.
Шунга қарамай, у мусиқа фаолиятини тўхтатмаслигини очиқ айтди:
“Куйлаш ва мусиқа ҳар доим мен учун ҳаёт манбаи бўлган. Ҳар иккиси учун ҳам жой топилиши керак,” — деди у.
Гранде турли лойиҳаларни юритиш билан бирга, мусиқа фаолияти аввалгидек кўринмаслиги мумкинлигини айтди, бироқ у бу ўзгаришни қувонч билан қабул қилмоқда:
“Ўзим хоҳлаганча ижод қилаётганимдан жуда миннатдорман. Яхши кўрган лойиҳаларим ва орзуларим ўртасида мувозанат топиш мен учун муҳим.”
Мухлислари эса ушбу янгиликларга турлича муносабат билдирди. Масалан, суперфаннинг бири — 23 ёшли Мичаел Родригуес Де Жесус — Ариана турга чиқиши мумкинлигини ўқиб “ич-ичидан бақирганини” тан олди. Унинг фикрича, агар у концерт режасини бошласа ҳам, бу кичик ҳажмли тур бўлиши мумкин ва бу айрим мухлисларни норози қилади.
“Интернетда айрим одамлар уни кино билан банд бўлаётгани учун ранжиётганини кўрдим,” — дейди Мичаел. “Менда ҳам бир вақтлар шубҳа бўлган: яна тур бўладими? У актёрликни танлаяптими? Агар у мусиқа қилмаса, мен ким бўламан?”
Шунга қарамай, у якунда бундай фикрлар йўқлигини айтади:
“Севимли артистингиз бир нечта соҳада ижод қилаётганини кўриш жуда ҳаяжонли. Бу орқали унинг истеъдодини яна кўпроқ жиҳатдан ҳис қиласиз.”
Ариана Гранде ҳозирда мусиқа, кино ва гўзаллик бизнесини биргаликда муваффақиятли олиб бормоқда. У эндиликда ўзига мос услубда ишлашни танлаган ва ижодини янада юқори босқичга олиб чиқмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар