
Машҳур америкалик қўшиқчи Бритни Спирс ижтимоий тармоқда кутилмаган хабар билан чиқди — у учинчи марта она бўлганини эълон қилди. Аммо бу гал у фарзанд дунёга келтиргани йўқ — Спирс Леннон Лондон исмли қизалоқни асраб олганини маълум қилди, деб NUR.KZ хабар берди.
Instagram саҳифасидаги видеода Бритни шляпа ва ёрқин пушти комбензонда рақсга тушаётгани акс этган. Видеога илова қилинган изоҳда у ўзининг ҳаётидаги бир қатор муҳим ўзгаришлар ҳақида ёзган. У узоқ вақтдан бери жисмоний машқ қилмаганини айтган ва айнан шу туфайли шундай кийимда эканини билдирган.
Спирс шунингдек, обуначиларидан “чиқиндили Америка” мавзусида изоҳлар қолдирмасликни сўраган, чунки у “Италияга кўчиб ўтишга” қарор қилганини айтган. Ушбу постнинг энг муҳим қисми шундаки — Спирс “мен аъло даражадаги қизалоқни асраб олдим” деб ёзган ва унинг исмини Леннон Лондон Спирс деб ошкор қилган.
Бритни аввалроқ бу ҳақда бошқа ҳеч бир расмий нашр ёки интервьюда сўз очмаган. Унинг аввалги турмушидан Шон (2005) ва Жейден (2006) исмли икки ўғли бор. 2007 йилда унинг қонунбузарликлари туфайли болалар васийлиги собиқ турмуш ўртоғи Кевин Федерлайнга топширилган эди.
Ҳозирда Бритни ижодий фаолликдан чекингач, шахсий ҳаётида яна янги саҳифа очаётганга ўхшайди. Янги фарзанд — янги умид, янги масъулият ва эҳтимол, янги Бритни Спирс демакдир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар