Модель Шахризода Мадаминова “Келажак қаноти” халқаро унвони билан тақдирланди! (видео)

Ўзбекистонлик модель, актриса ва тадбиркор Шахризода Мадаминова “Келажак қаноти” халқаро унвонига сазовор бўлди. У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ушбу ютуқ билан боғлиқ видеони эълон қилиб, эътирофга муяссар бўлганидан хурсандлигини билдирди.
Шахризода Мадаминова 2020 йилдан буён моделлик соҳасида фаолият юритиб келади. У шу вақт давомида Ливан, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон каби мамлакатларда ўтказилган халқаро гўзаллик танловларида иштирок этган.
Моделнинг аввалги ютуқлари орасида 2024 йилда бўлиб ўтган “World Next Top Model” танловида қўлга киритган “Miss Asia” унвони ҳам бор. Шунингдек, у “Miss Earth Uzbekistan” сифатида ҳам танилган.
Бундан ташқари, Шахризода Мадаминова Ҳиндистонда ташкил этилган “Miss Ocean World 2024” халқаро гўзаллик танловида ҳакам сифатида қатнашган.
Навбатдаги халқаро эътироф эса унинг фаолиятидаги янги ютуқлардан бири бўлди. Мадаминова мазкур унвонни қўлга киритганидан мамнун эканини мухлислари билан бўлишди.































Изоҳлар 0
…